“Қадрим сўраганда қароғим, тилим”
Жорий йилнинг 16 октябрь куни “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филилалининг анжуманлар залида “Қадрим сўраганда қароғим, тилим” мавзусида онлайн маънавий ва маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ҳамда “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали вакиллари ҳам иштирок этишди.
“Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир.”
Ш. Мирзиёев
Тошкент вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз бир йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Халқнинг Ватани, давлати каби яна бир буюк, бирламчи бойлиги бор. Бу-унинг тили. Айнан тил одамлар гуруҳини бир миллат сифатида бириктиради, яъни халқни халқ, миллатни миллат қилади.
1989 йил 21 октябрь. “Давлат тили ҳақида” ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бири бўлган она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди. Она тилимиз миллий ўзлигимиздир. Ўзбекистон Республикаси Конститутциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкам қўйилган. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг Байроғи, Герби, Мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди. Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало, ёш авлодни миллий қадриятларимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек тилининг аҳамияти тобора ортиб бораётир. Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз бир йиллиги кенг нишонланмоқда.
Шуқаторда, Жорий йилнинг 16 октябрь куни “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филилалининг анжуманлар залида “Қадрим сўраганга қароғим, тилим” мавзусида онлайн маънавий ва маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Тошкент вилояти бўлими, “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти мутасаддилари иштирок этди.
Тадбирда асосан бугунги куннинг долзарб бўлиб келаётган муаммолари яъни, ўзбек тилининг қайсидир маънода йўқолиб бораётгани, айрим ёшлар томонидан ўз миллий тилига жаргон сўзларини аралаштириб сўзлашаётганлиги борасида тўхталиб ўтилди.
Ўзбек тилини асраб қолиш ва уни янада мустаҳкамлаш борасида нималарга этибор қаратиш лозимлиги борасида ҳам фикр-мулоҳазалар юритилиб, иштирокчилар ўзларининг таклифларини ҳам беришди.
Бугунги тадбирда “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали директори Алишер Раимов ҳам иштирок этиб,“Ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, тили, маданияти ва қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди”дея, ўз фикрларини давом эттирар экан, бугунги кунда она тилимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидлаб, барчани яқинлашиб келаётган байрам билан табриклади.
Тадбир сўнгида тил байрамига бағишланган адабий-маърифий кечалар барча шаҳар ва туманларда ҳам ўтказилиши ҳақида келишиб олинди.
"Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали матбуот хизмати