Ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиларининг ҳуқуқий билимлари янада оширилмоқда

Ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиларининг ҳуқуқий билимлари янада оширилмоқда

Жиззах вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

2020 йилнинг 4 март куни вилоят адлия ва халқ таълими бошқармалари томонидан тасдиқланган режа-график ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳридаги ихтисослаштирилган 22-сонли умумтаълим мактабида ҳуқуқшунослик фани ўқитувчилари ҳамда юқори синф ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларини янада ошириш, уларни янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти билан таништириш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

Ўқув-семинарда иштирокчиларга сўнги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти ҳамда тасдиқланган режада белгиланган мавзу юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

Шунингдек, тадбирда адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Эргашев ҳам иштирок этиб, мактабнинг 11-синф ўқувчиларига ''очиқ дарс'' ўтди.

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари А.Эргашев очиқ дарс жараёнида

Ушбу ўқув машғулотларининг ташкил этилиши ёшларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг янада ошишига, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини чуқур англаб етишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

Ушбу ўқув машғулотлари эртага 5 март куни вилоятнинг барча туманларидаги мактабларда туман адлия бўлимлари ҳамда халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида методистлар ва ҳуқуқшунослик фани ўқитувчилари иштирокида ўтказдирилиши режалаштирилган.

Ўқув машғулотидан фотолавҳа
Бошқарма бош маслаҳатчиси Ш.Худойбоқов ''оила ҳуқуқи'' мавзусида ёшларга билим бермоқда.
Бошқарманинг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи У.Абдиев янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтирмоқда

Ушбу тадбир Ўзбекистон 24 телеканалида эфирга узатилиш учун тасвирга олинди.


Report Page