Ҳуқуқшунос бўла туриб, жиноятга қўл урди

Ҳуқуқшунос бўла туриб, жиноятга қўл урди

Ички ишлар вазирлиги

Тошкент вилоятининг Бўка туманида 2018 йил 19 сентябрь куни номаълум шахс шу туманда яшовчи Д.Д.ни қўлидан ичида 100 минг сўм пули ва “Самсунг” мобиль телефони бўлган ҳамёнини олиб қочган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни “Олмалиқ савдо” МЧЖ ҳуқуқшуноси Х.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page