Ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган жами 800 мингдан ортиқ шахслар рўйхати шакллантирилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги ЖХД Ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова маълум қилди.
Сўнги йилларда муҳтарамм Президентимиз томонидан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, фуқароларимизни тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиб, бу борада бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2023 йилнинг 30 март кунидан маҳалла еттилигининг ўзига хос ҳамкорлигида ижтимоий профилактика тадбирлари йўлга қўйилиб, фуқароларимизни ижтимоий муаммоларини маҳаллани ўзида ҳал этишга қаратилди ва қисқа муддатда ушбу тизим ўзининг ижобий натижасини кўрсатди.
Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрь кунидаги 801-сонли қарори қабул қилиниб, ушбу қарор билан Ижтимоий профилактика чора-тадбирларини амалга оширишда, “маҳалла еттилиги”нинг ҳар бир вакилига аниқ вазифа белгиланиб, аҳолини ижтимоий муаммоларини ҳал этишга кўмаклашувчи субьектлар бириктирилди.
Натижада ўтган йил давомида профилактика инспекторлари ва маҳалла вакиллари томонидан уйма-уй юриш орқали, ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган жами 800 мингдан ортиқ шахслар рўйхати шакллантирилди, уларнинг 588 мингдан ортиғига хулосалар берилиб, маҳалла вакиллари томонидан 400 мингдан ортиқ фуқароларнинг муаммолари ижобий ҳал этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқади.
Мазкур қарор билан масъул идора ва ташкилот вакилларининг маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш устувор вазифа этиб белгиланди.
Шунингдек, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларни барвакт олдини олишга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури тасдиқланди ва ҳар чоракда вилоят, туман ва маҳалла даражасидаги “йўл хариталари” ишлаб чиқилиши белгилаб қўйилган.
Хусусан, Бош прокуратура ҳузурида Республика, шунингдек ҳудудий ва туман-шаҳар даражасида идоралароро мувофиқлаштирувчи штаблар ташкил этилди ва улар томонидан қарор билан белгиланган “йўл хариталари”нинг вилоят, туман-шаҳар ва маҳаллалар даражасида ижроси электрон ва ишчи гуруҳлар томонидан жойиларга чиққан холда ўрганиш ишлари амалга оширилади.
Ушбу қарор билан жорий йилда Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг криминоген вазияти оғир бўлган 419 та маҳаллаларни ўз ичига қамраб оладиган 84 та маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти йўлга қўйилади, кейнчалик ушбу тизим бошқа ҳудудларга ҳам тадбиқ этилади.
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларида ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари, Миллий гвардиянинг психолог-инспекторлари ҳамда тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар ҳамкорлигида хизмат олиб борадилар, жамоат ҳавфсизлигини таъминлаш ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича тезкор ҳаракатланиш тизими жорий этилади.
Масканда профилактика бош ва кичик инспекторлари лавозимлари жорий этилиб, бевосита раҳбар этиб профилактика бош инспектори белгиланади.
Шунингдек, маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканига 5 тагача маҳалла бириктирилиб, бош инспекторга маҳалла бириктирилмайди, у маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича кунлик ишни самарали ташкил этиш ҳамда маскан фаолиятига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан масъул деб белгиланди.
Бундан ташқари, меҳнат мигрaциясидан қайтиб келган фуқаролар, мактаб битирувчилари ҳамда талабалар билан ижтимоий профилактика чоралари доирасида маҳаллаларда манзилли ишларни тизимли амалга ошириш мақсадида, ҳуқуқ-тартибот масканига профилактика кичик инспекторлари ловозимлари жорий этилиб, улар томонидан миграцияда юрган ва қайтиб келган фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари таркибида миграцион профилактика гуруҳлари ташкил этилиб, улар масъул идоралар билан ҳамкорликда миграцион прфилактика чора-тадбирлари билан шуғулланадилар.
Мазкур қарорга биноан, аҳоли мурожаатлари билан самарали ишлаш, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун жазо муқаррарлигини таъминлаш, фуқароларни ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ ҳимоя қилиш мақсадида, маъмурий амалиёт гуруҳлари ташкил этилиб, уларга ушбу йшналишда кунлик таҳлилни юритиш, суд ва бошқа тегишли органлар билан таққослов ишларини амалга ошириш вазифаси юклатилиб, бу борада улар қароларни қабул қилиш ва ички ишлар органларига келиб тушган мурожаатларни белгиланган муддатларда кўриб чиқилишини таъминлайдилар.
Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида асосий эътибор йўл инфратузилмасини яхшилаш, пиёдалар ва ҳайдовчилар маданиятини оширишга қаратилади.
Пробация назоратидаги шахслар билан ишлашда ҳам асосий эътибор уларнинг ижтимоий мослаштириш, яъни улар бандлигини таъминлаш, кичик бизнесга, хусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка жалб этиш чоралари кўрилади .
Давлатимиз раҳбари томонидан яратиб берилган ушбу тизим, халқимизнинг тинчлиги ва осойишталиги, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишига хизмат қилади.