Ҳозирда Республикада йод танқислиги тарқалиш даражаси 31%ни ташкил этади. Бунда кўрсаткич сўнгги 20 йилда 2,5 баравардан ортиқ пасайган

Ҳозирда Республикада йод танқислиги тарқалиш даражаси 31%ни ташкил этади. Бунда кўрсаткич сўнгги 20 йилда 2,5 баравардан ортиқ пасайган

https://t.me/aoka_uz

АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида эндокринологик касалликларни олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Эндокрин касалликлар - бу бир ёки бир нечта эндокрин безларининг бузилиши натижасида юзага келадиган касалликлар синфидир. Улар эндокрин безларнинг гиперфункцияси, гипофункцияси ёки дисфункциясига асосланган. Сўнгги йилларда уларнинг сони, айниқса қалқонсимон бези касалликлари ортиб бормоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотларга кўра, Ер юзи бўйича 665 миллиондан ортиқ одам эндемик буқоқ ва қалқонсимон безнинг бошқа касалликларидан азият чекмоқда. 1,5 миллиард инсон эса йод танқислиги хасталиклари ривожланиш хавфига эга. Ушбу касалликлар орасида буқоқ кейинги йилларда дунёнинг аксарият мамлакатлари, шу қаторда Ўзбекистон учун ҳам долзарб масалага айланиб бормоқда.

Ҳозирга келиб, Ўзбекистон шароитида аҳолиси йод танқислиги билан боғлиқ касалликларга чалиниш хавфи бўлмаган ҳудуд йўқ, негаки республиканинг шу кунгача ўрганилган барча ҳудудларида аҳоли рационида йод танқислиги мавжудлиги кузатилган.

Aкадемик, Я.Х.Тўрақулов номидаги Эндокринология РИИАТМ томонидан республиканинг барча ҳудудларида олиб борилган тадқиқотларга кўра, фуқаролар томонидан кунлик ўртача йод истеъмоли сезиларли даражада камайган бўлиб, бор-йўғи 32-64 мкг ни ташкил этади (зарур бўлган минимал миқдори эса – 150-200 мкг).

ЖССТ фикрига кўра (2007) эндемик буқоқнинг спорадик шакллари 5%га камайишиига эришилса, у ҳолда йод танқислиги касалликлари тўлиқ бартараф қилинган хҳисобланади. Ҳозирга келиб, республикада йод танқислиги ҳолатларининг тарқалиш даражаси 31 %ни ташкил этиб, кейинги 20 йил мобайнида 2,5 баробардан ортиқ камайишига эришилди.

 2021 йил охирида РИИАЭТМдан бир гуруҳ тадқиқотчилар Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари мактаб ўқувчилари ўртасида селектив тадқиқот (пешоб ва ош тузидаги йод миқдорини аниқлаш) ўтказди. Натижада, Aндижон ва Фарғона вилоятларида тадқиқот гуруҳининг 30 %да, Наманган вилоятида эса 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг 86,6 %да йод танқислиги аниқланган. Йодлаш учун истеъмол қилинадиган туз намуналари таҳлили шуни кўрсатдики, ҳудудларда истеъмол қилинаётган ош тузининг 10% дан 53,3% гачасида ош тузи таркибида йод миқдори камлиги аниқланди.

Республика бўйича бугунги кунга 102 та йодланган ош тузини ишлаб чиқариш ва қадоқлаш корхона, цехлари фаолият юритиб, ваколатли органни хабардор қилган холда ўтказилган текширишлар давомида лаборатория текширувлари учун олинган ош тузи намуналаридан улар таркибида йодланганлик даражаси белгиланган меъёрларга жавоб бермаган холатларда уларни қайта йодлаш учун худудий санэпидхизматларининг тақиқилаш тўғрисидаги қарори билан уларнинг реализацияси тўхтатилди.

Жумладан Андижон вилояти, Андижон тумани, “CAMARA SALT GROUP” ОКдан 4,8 тонна, Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, "Марғилон Элит туз" МЧЖдан 2,0 тонна, Тошкент вилояти, Зангиота тумани “Покиза Туз Савдо” МЧЖдан 2,0 тонна, Сурхондарё вилояти, Шеробод туманидаги “Чорбоғ Баракали Туз” МЧЖдан 15,5 тонна, “Улуғбек Жовлиев” оилавий корхонасидан 10,0 тонна, “Эмин Оға” хусусий корхонасидан 10,0 тонна, "Муштарийбону Нилуфар Файз" х/к 2,0 тонна, "Оқтош Хуршид Файз" о/к 2,5 тонна, "Чарбоғ Шеработ туз" МЧЖ 2,6 тонна Тошкент шаҳар, Олмазор туманларидаги “TATLI TUZ” МЧЖдан 2 тонна ва “EKO CRISTAL” МЧЖдан 7,0 тонна, Юнусобод туманидаги “TIGER TRADE” МЧЖдан 4,1 тонна ош тузи реализацияси тақиқланиб, жаъми 70,0 тонна туз қайта йодлаш бўйича корхона раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.



Report Page