Ҳосилдорлик ошиши кафолатланади.
СеминарИнсоният тараққиётининг барча босқичларида аҳолини мева ва сабзавотлар билан таъминлаш асосий масаладир. Бунда ўсимликларни зарарли организмлар зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан оқилона ҳимоя қилиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда пахта, дон, картошка, мева-сабзавот ва бошқа экинларни, ўсимликларни зарарли организмлардан ҳимоя қилиш, деҳқончиликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан жорий йилнинг 2 декабр куни Самарқанд тумани “Гулистон” МТП да туман ҳокимлиги, ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими ходимлари ҳамда йирик “Нaмунa Диёр” ҳамда “Ифодa” компаниялари ходимлари билан ҳамкорликда “Ғалла ўсимлигини озиқлантириш, ҳосил сифатини ошириш ҳамда уларни касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш” мавзусида кўргазмали семинар ташкил этилди. Семинарда туман ва қўшни туман деҳқон ва фермер хўжаликлари ходимлари иштирок этишди.
Семинарни туман ҳоким ўринбосари Саъдулло Узоқов очиб берар экан, бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида туманда 2021 йил давомида олиб борилган ишлар юзасидан тўхталиб ўтди. Семинарда агро кимёвий препаратлар ва минерал ўғитлар етказиб бериш савдоси билан шуғулланадиган йирик “Нaмунa Диёр” ҳамда “Ифодa” компаниялари ходимлари кимёвий перепаратлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди. Ғаллани баргидан озиқлантиришда “САМППИ”, “ФЕРТИПЛАНТ18-18-18”, “ОКСИГУМАТ” биостумлятори ва бошқа минерал ўғитлар ҳақида тавсиялар ва маълумотлар берилди.
Мазкур препаратлар ўсимликни ривожлантириши билан бирга қишги совуқдан ҳимоя килади, ўсимликни ўстиради, илдиз системасини ривожлантиради, қисқа қилиб айтганда ўсимлик иммунитетини кучайтиради. Албатта, иммун тизими кучли бўлган ўсимлик эса зараркунанда ва ҳашаротларга чидамли бўлади. Бу эса ғалладан юқори ҳосил олишимизга пухта замин яратади.
Семинар давомида қишлоқ хўжалиги соҳаси, жумладан, мева-сабзавот ва полиз экинларини асосий ҳамда такрорий экиш муддатида етиштириш, иссиқхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш, ғаллачилик, дон ва дуккакли экинлар каби тармоқларнинг энг илғор тажрибаларига оид кенг қамровли илмий ва амалий маълумотларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими бошлиғи Фурқат Абдуҳамитов ҳам семинар иштирокчиларига “Вилоятимизнинг иссиқ ииқлими, унинг географик ўрни ва ер-тупроқ шароити зарарли организмларнинг кўпайиши учун жуда қулай. Улар экин майдонларида ўзлари учун мўл озиқ ва қулай макон топади, бу эса ўз навбатида маданий экинларнинг кўпроқ зарарланишига сабаб бўлади. Бундай вақтда эса кимёвий тадбирлардан фойдаланган ҳолда, ўсимликларни кимёвий усулда ҳимоя қилиш, зарарли организмларни йўқотишда кимёвий моддалар, пестицидлардан фойдаланишга тўғри келади. Кимёвий ҳимоя қилиш усулининг афзалликлари, яъни кутилган самарага тезда эришиш, барча қишлоқ хўжалик экинларида зарарли организмларга қарши қўллаш мумкинлиги, универсал бўлиб омборхоналар, иссиқхоналар ва бошқаларни зарарсизлантиришда ишлатилиши, битта экинда бир вақтнинг ўзида бир неча турдаги зараркунандаларни йўқотишга қарши қўллаш мумкин” лиги ҳақида маъруза қилди. Ундан ташқари ғалла экинларида учрайдиган бегона ўтлар ва уларга қарши курашиш, яъни ғалла майдонларида бир йиллик бошоқли ва икки паллали бегона ўтлар ҳақида Фурқат Абдуҳамитов сўзини давом эттирар экан, “Улар экинга нисбатан тез ривожланиб, экиннинг офтоб нурларини ўзлаштиришига тўсқинлик қилади, ғаллага берилган озуқа моддаларнинг 30-40 фоизини ва суғориш сувларини ўзлаштиради, дон ҳосили ва сифатини 20-50 фоизгача камайтиради. Бегона ўтлар ғалла экин майдонларига суғориш сувлари, яхши чиримаган гўнг, шарбат суви орқали тарқалади ҳамда дала четлари, йўл ёқалари, ариқ бўйлари, лоток ва зовурлар атрофида ўсади. Суғориладиган буғдойзорлардаги бир йиллик бошоқли ва икки паллали бегона ўтларга қарши механик ва агротехник тадбирлар билан биргаликда ичдан таъсир қиладиган янги гербицидларни қўллаш лозим” дейди. Буғдойзорлардаги бир йиллик икки паллали бегона ўтларга шўра, олабўта, жағ-жағ, чақамиқ, қоқиўт, итузум, бўритароқ, қушқўнмас, қўйтикан, ёпишқоқ ўт, тугмача ўт, лолақизғалдоқ, ёввойи сабзи, ёввойи турп ва бир йиллик бошоқли ёввойи сули, курмак, итқўноқ, ёввойи супурги бегона ўтларга бошқа турдагиларга қарши курашиш ҳақида ҳам маълумот улашди.
Семинар давомида бошоқли дон экинларида ўсишни бошқарувчи препаратлар биостимуляторларни қўллаш ҳамда озиқлантириш препаратлари бўйича семинар иштирокчиларига тўлиқ маълумотлар берилди.
Ушбу препаратлар келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, аграр соҳа вакиллари учун мўл ҳосил олиш гарови бўлса ажабмас.
Умид қиламизки, ушбу мазкур семинар Сиз – деҳқонлар, фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорларимиз учун фойдали бўлди. Ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин!
Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати
Каналга қўшилинг 👇👇
https://t.me/Samkarantin
🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag
🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541
🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA