Ҳомийлар ҳисобидан "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" масжидига китоблар вақф қилинди

Ҳомийлар ҳисобидан "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" масжидига китоблар вақф қилинди

@vaqfuz
vaqf.uz


"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан «Масжид ва мадрасалар учун китоб» акцияси амалга ошириб келинмоқда. Ушбу хайрли ишлар доирасида юртимиз масжид вп мадрасаларига китоблар тақдим этилмоқда.


Жорий йилнинг октябрь ойида "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан ҳомийлар маблағлари эвазига харид қилинган 81 номдаги 500 га яқин китоблар Тошкент шаҳридаги "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" масжидига вақф қилинди. Китобларга вақф мулки эканини билдирувчи муҳрлар босилиб, ушбу масжид мажмуга етказилган.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz


vaqf.uz


Ушбу хайрия ишлари учун қарийб ўн беш миллион сўмлик китоблар сотиб олинган.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz


Аллоҳ розилиги йўлида қилинган эҳсонларни Ўзи даргоҳида қабули мақбул айласин!

vaqf.uz
vaqf.uz


Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилади: "Молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли, худди бир дона донга ўхшайди. Ундан етти бошоқ ўсиб чиқади, ҳар бошоқда юзтадан дон бор. Ва Аллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб берадир. Ва Аллоҳ қамраб олувчи ва билувчи зотдир" (Бақара сураси, 261-оят).


Азизлар хайрли ишларда фаол бўлайлик. Хайрия тадбирларида ўз ҳиссаларимизни қўшиб ажрларга эришайлик!


Фонд фаолиятини қўллаб-қувватлаб, хайрли ишларда фаол иштирок этаётган мўмин ва мўминаларга "Вақф" хайрия жамоат фонди ўз миннатдорлигини билдиради.


"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Report Page