Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 12 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшаган В.К. (исмли аёл)нинг уйида ёнғин содир бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда уйдаги 1,5 кв.м. майдонида кресло ёниб, зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида В.К.ни куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси