Ҳиндистоннинг машхур кинокомпанияларидан бири Хоразм вилояти ҳудудида янги кинофильмни суратга олади.

Ҳиндистоннинг машхур кинокомпанияларидан бири Хоразм вилояти ҳудудида янги кинофильмни суратга олади.

Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Октябр ойининг оҳирги ҳафтасида Хоразм вилоятига Ҳиндистоннинг "PANORAMA STUDIOS PVT. LTD." кинокомпанияси ижодкорлари ташриф буюришади. Ташрифдан кўзланган мақсад мелодрамма жанридаги "Khuda Haafiz" номли фильмни Хоразм вилояти ҳудудида суратга олишдир.

Воҳада суратга олиш ишлари 1 ой мобайнида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда Хива шаҳридаги "Ичан қалъа" ҳудуди, "Эркин" меҳмононаси, Янгиариқ туманидаги Остона қишлоғи ҳудуди, Урганч шаҳри аэропорти, "Аёз-қалъа" ёдгорлиги ҳудудлари ва кўчаларида суратга олиш ишлари олиб борилиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, мазкур кинофилмнинг Ўзбекистон ҳудудида тасвирга олиниши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 13 августдаги "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5781-сон фармони ижросини таминлаш ҳамда хорижий кинокомпаниялар ва киностудияларни мамлакатимизга жалб қилиш ва уларга қулай шарт-шароит яратиб бериш мақсадида қилинмоқда.

Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

https://t.me/travelkhorezm

Report Page