Ҳаво кемаси бортида безорилик қилган шахс жаримага тортилди

Ҳаво кемаси бортида безорилик қилган шахс жаримага тортилди


2022 йилнинг 17 апрель куни «Москва-Тошкент» рейс билан учиб келган РФ фуқароси, А.Л. ҳаво кемаси бортида бўла туриб маст холда йўловчи фуқароларни тинчлигини бузиб, ҳаво кемаси экипажини уятли сўзлар билан хақорат қилиб майда безорилик содир этганлиги учун, Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ҲПБ катта инспектори Х.М.Алимбаев томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси билан хужжатлар расмийлаштириб, Жиноят ишлар бўйича Тошкент шаҳри Сирғали тумани суди томонидан кўриб чиқилиб. ҳуқуқбузарга нисбатан жарима белгиланди.

Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

Report Page