Ҳаво ҳарорати совуши муносабати билан ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар 

Ҳаво ҳарорати совуши муносабати билан ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар 

https://t.me/aoka_uz

Қиш даврининг ортда қолганлигига қарамасдан сўнгги пайтларда республикада иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида инсонларнинг ис газидан заҳарланиш ҳолатлари ҳамон ташвишли бўлиб қолмоқда.

Одатда, йилнинг қиш фаслидан баҳор фаслига ўтиш даврида об-ҳавонинг ўзгариши ва атроф-муҳит ҳароратининг барқарор эмаслиги иситиш тизимида кескин ўзгаришларни, энг хавотирлиси эса уй эгаларининг иситиш печлари ва шу каби жиҳозлардан хавфсиз фойдаланиш масалаларига бўлган эътиборини сусайиши билан кузатилади. Натижада ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳамда ёнғинлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар вужудга келиб, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи кўнгилсиз ҳодисалар юзага келиши мумкин.

Ўтган йиллар таҳлили натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ўзига хос ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ҳамда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаш ҳолатлари шу даврда сезиларли даражада фаоллашади.

Март ойининг ўтган даврида ҳам инсонларнинг жароҳат олиши, хатто-ки кишиларнинг қурбони билан кузатилган ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ва газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фожиалар юз берган.

Мазкур ҳолатлар, тинч ва осуда юртимизда айрим ҳамюртларимизнинг иситиш мосламалари, хусусан, газ ва электр жиҳозларидан фойдаланишда эхтиётсизликлари ёки эътиборсизликлари натижасидан юзага келаётганлигини гувоҳи бўлаяпмиз.

Азиз юртдошлар!

Юқоридаги каби фожиаларга йўл қўймаслик, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишингизни сўраб қоламиз:

қўлбола ва носоз газ, электр иситиш мосламаларидан асло фойдаланманг;

иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлигига, мўриларнинг турли буюм ва тўсиқлар билан беркилиб қолмаганлигига доим эътибор қаратинг;

мутахассисларни жалб этган ҳолда иситиш печлари ва уларнинг мўриларини яна бир бор тозалатиш чораларини кўринг;

иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсия ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг;

газ ускуналарини улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг;

газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;

носоз электр розетка, ўчиргич, электр жиҳоз ва маиший техникалардан фойдаланманг;

электр сим ва кабелларнинг ташқи ҳимоя қобиқларининг ҳимоялаш даражаси йўқолган ёки зарарланганларидан фойдаланманг;

ёш болаларни уйда қаровсиз қолдирманг ва уларга олов билан боғлиқ уй юмушларни берманг;

агарда хонада газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланманг, дарҳол хонани шамоллатинг, газ ускуналари билан носозликлар аниқланганда ҳудудий газ таъминоти филиалларига зудлик билан хабар беринг.

Report Page