Ҳарбий суд ва айрим вилоят судларига раис ўринбосарлари тайинланди

Ҳарбий суд ва айрим вилоят судларига раис ўринбосарлари тайинланди

sudyalaroliykengashi.uz

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ва айрим вилоят судлари раис ўринбосарлари лавозимига тайинловлар амалга оширилди.

Бу ҳақда куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти тегишли фармойишга имзо чекди.

Фармойишга биноан:

Зафар Зиякулович Аллабаев судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят суд раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят маъмурий судининг раиси вазифасидан озод этилди.

Бобохон Ходжиакбарович Вахобов судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди (бунгача  Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган).

Алишер Абдухамидович Мадаминов судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ( бунгача Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимида ишлаган).

         Ўткир Абдуғаффарович Мамадалиев судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Гавҳар Дусбековна Олимова судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди (бунгача Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган).

Рахматилла Салайдинович Орзиқулов судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди (бунгача Олий суд судьяси лавозимида ишлаган).

Акмал Хашимович Рахимов судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди (бунгача Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимида ишлаган).

Умиджон Шарибжонович Шокиров судьялик ваколати муддати даврига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди (бунгача Ҳарбий судининг судьяси лавозимида ишлаган).

Фарходжон Боқижонович Ғаниев судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

 


Report Page