Ҳар йили республикамизда 4-4,5 млн. аҳоли ОИВ инфекциясига текширувлар билан қамраб олинмоқда — 0,1 фоиз ҳолатларда касаллик аниқланмоқда

Ҳар йили республикамизда 4-4,5 млн. аҳоли ОИВ инфекциясига текширувлар билан қамраб олинмоқда — 0,1 фоиз ҳолатларда касаллик аниқланмоқда

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботиржон Қурбонов маълум қилди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Республикамизда ОИВ ва ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилда қабул қилинган ПҚ-3493 ва ПҚ-3800-сонли қарорлари ва шу билан бирга 2018-2022 йилларга мўлжалланган Одам иммунитети танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва касалхона ички инфекциялари профилактикаси тадбирларининг самарадорлигини оширишга доир комплекс қўшимча чора-тадбирлар режаси тасдиқланиб, ижроси таъминланмоқда.

Таъкидлаш жоизки мазкур қарорлар ва белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳар йили республикамизда 4,0-4,5 млн. аҳоли ОИВ инфекциясига текширувлар билан қамраб олинмоқда. 0,1 фоиз ҳолатларда касаллик аниқланмоқда, бу эса аҳоли ўртасида касалликнинг камайиб бораётганидан дарак беради.

Бундан 10 йиллар аввал республикамизда 700 000 нафар аҳоли ОИВ инфекцияга текширилган ва касаллик аниқланиш кўрсаткичи 0,42-0,45 фоизни ташкил этган. Касалликнинг онадан болага юқиш кўрсаткичи эса 4,8 фоиздан 0,6 фоизгача камайишига эришилди.

2009 йилларда республикада ОИВ инфекцияси 60,8 фоиз ҳолатларда парентерал йўл билан юққан бўлса, сўнгги йилларда бутун дунёда қайд этилаётган ҳолатга каби юртимизда ҳам юқиш йўлларида ўзгаришлар кузатилди. Кузатишларга кўра, 74,0 фоиз ҳолатларда касалликни жинсий йўл билан юққанлигини кўриш мумкин.

Босқичма-босқич даволашга барҳам берилиб, бугунги кунда ОИВ аниқланган шахсларни ташхис қўйилиши билан 100 фоиз АРВ терапияга олиш имконияти яратилди. Республикада ОИВ инфекцияли шахсларни ретровирусга қарши махсус терапия билан даволаш қамрови эса 79 фоизни ташкил этмоқда.

Сўнгги йилларда аҳолининг 12,0 фоиздан ортиғи ҳар йили ОИВ инфекциясига текширувлар билан қамраб олишга эришилмоқда. Жумладан ўтган йили республикамизга қайтиб келган меҳнат мигрантларининг ОИВга текширувлар салмоғи 70 фоизни ташкил этди.

Никоҳланувчилар ва ҳомиладорларни ОИВ инфекциясига текширувлар билан қамраб олиш амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан олиб борилмоқда. 99,0 фоиз ҳолатларда ОИВ инфекциясини барвақт аниқлаш мақсадида ОИВга текширувлар ўтказилмоқда.

Инъекция орқали гиёҳванд моддаларни қабул қилувчилар ичида ОИВнинг тарқалиши 5,1 фоиздан 2,9 фоизгача касалликни камайганлигини кўриш мумкин.

Ҳар йили ОИВ инфекцияли оналардан туғилган 6 ойликкача бўлган 600 нафар болани сунъий қуруқ сут аралашмалари билан таъминлаш механизми яратилди.

18 ёшгача бўлган ОИВ инфекцияли болалар эса касаллик аниқланиши билан ижтимоий нафақа билан таъминланмоқда.

Республикамизда ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахсларнинг камида 95 фоизи ўзининг инфекция билан касалланганлигини билиши, ОИВ инфекцияси юқтириб олган шахсларнинг камида 95 фоизи махсус ретровирусга қарши даволаш билан қамраб олиниши, махсус ретровирусга қарши терапия олаётган шахсларнинг камида 95 фоизида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага камайган бўлиши керак деган тамойил асосида ишлар йўлга қўйилган бўлиб, 2030 йилга бориб, ОИТС тарқалишига барҳам бериш мақсадида ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, бугун 1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан соат 16.00дан 19.00гача Яшнобод тумани Султонали Машхади кўчасида жойлашган Documentary Center галерияси биносида Мобил лаборатория Гепатит С ва ОИВ инфекциларига аноним тарзда бепул тест текширувларини амалга оширилмоқда. Сиз топширган тест натижалари натижаси қандай чиқишидан қатъий назар барчаси сир сақланиши таъминланади. Ўз саломатлигингизга эътиборсиз бўлманг!

Report Page