Ҳар биримиз янгиликни ўзимиздан бошлашимиз керак

Ҳар биримиз янгиликни ўзимиздан бошлашимиз керак



Бугун Олтинкўл туман ҳокими Н.Ўринбоев сектор раҳбарлари,  туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари билан туманнинг ижтимоий иқтисодий ривожланишини таъминлаш, туманда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллик байрам арафасида  маҳалла ва кўчаларни ободонлаштириш, ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорларга кенг имконият яратиш  бўйича туманда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланиб, ҳар бир йўналишда йўл хариталарини ишлаб чиқиш топширилди.


Мухтарам юртбошимизнинг қарор, фармон фармойишларини сўзсиз ижросини таъминлаш ва топшириқлари ўз муддатида амалга ошириш, туманимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини назоратга олиш бўйича маъсулларга кўрсатма берилди.


Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, халқни рози қилиш мухим вазифа бўлиши такидланди.


Ҳар бир ходим янгиликни ўзидан бошлаши керак. Муаммоларга ечим топиш учун тизим мавжуд.


Ҳамма ўз ишини, касбини севиб, ватанпарвар бўлиб, кўпчилик ичида юраман деса, албатта меҳнатсеварлик билан ҳалол, покиза иш олиб бориши лозим бўлиши уқтирилди.


Олтинкўл туман матбуот хизмати





Report Page