Ҳамзаев Абдушукур Худойкулович Ўзбекистон Экологик партияси раиси ўринбосари этиб сайланди

Ҳамзаев Абдушукур Худойкулович Ўзбекистон Экологик партияси раиси ўринбосари этиб сайланди


Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори лавозимида ишлаб келаётган Ҳамзаев Абдушукур Худойкулович Ўзбекистон экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг Экологик сиёсат ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига сайланди.

Абдушукур Ҳамзаев 1973 йил 10 декабрда Сурхондарё вилояти, Узун туманида туғилган. Қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор. 1995 йил Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, 2013 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясини тамомлаган.

1995-1996 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани “Намуна” жамоа хўжалигида бўлим агрономи, 1996 йилдан 2017 йилга қадар Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида ассистент, катта ўқитувчи, декан муовини, проректор каби турли лавозимларда фаолият олиб борган.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари — Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори, 2021 йилдан бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори лавозимида ишлаган.

Абдушукур Худойқуловичга партиямиздаги фаолиятида муваффақият ва зафарлар тилаймиз.



Report Page