“Ҳамшира 2024”

“Ҳамшира 2024”

Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

Ҳар йили 12 май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда муносиб нишонланиб, ҳамшираларга алоҳида эҳтиром кўрсатилади.

Дарҳақиқат, тиббиёт соҳасини ҳамширалар фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Соҳадаги энг сўнгги тиббиёт технологиялари асосидаги операцияларни муваффақиятли ўтказиш жараёнидан тортиб, операциядан кейинги бемор парвариши, лаборатория-диагностика соҳаси, она-бола парвариши, шошилинч ва тез тиббий хизмат, санитария-эпидемиология, фармацевтика каби қатор соҳаларида юртимизда фаолият юритиб келаётган 300 минг нафардан зиёд ўрта тиббиёт ходимлари, ҳамшираларнинг ўрни беқиёсдир.

Зеро, ҳамшира деганда кўз ўнгимизга қўли енгил, сўзи ширин, юзи кулиб турадиган ва ҳар қандай вазиятда беморга беминнат кўмак беришга тайёр малакали мутахассис гавдаланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон-2030”стратегиясида белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳиятини ҳамширалар ўртасида тушунтириш, эл-юрт орасида ҳурмат қозонган,чинакам матонат ва жасорат соҳиби бўлган ҳамшираларнинг касбий билим ва малакаларини ошириб боришни қўллаб-қуватлаш, меҳнатда ютуқларга эришиб келаётганларини моддий ва маънавий рағбатлантириш, улар фаолиятини оммалаштириш, ўзкасбининг моҳир эгалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида

Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида  “Ҳамшира-2024” кўрик танловини бўлиб ўтди. 

Танлов шартлари қуйидагича белгиланди

1-шарт Ҳамшира ташрифи (таништирув)

2-шарт Тиббий соҳага доир амалий билимлар кўриги

3 шарт Ижтимоий – сиёсий билимларга доир беллашув

4-шарт Тиббий билимларга оид тезкор савол-жавоб

5-шарт Одам анатомияси ва физиологияси

 “Ҳамшира -2024”   

  Кўрик танлов қатнашчилари:

 

1. Муродова Дилшода —кардиохирургия бўлими ҳамшираси

2. Олимова Мукаррам—отолорингология бўлими ҳамшираси                 

3. Рашидова Дилноза—Юз-жағ хирургия бўлими ҳамшираси   

 4. Ҳамидова Феруза—функционал диагностика бўлими ҳамшираси

5. Олимова Шахноза—отолорингология бўлими ҳамшираси 

 “Ҳамшира-2024” кўрик танловида иштирок этишди. Бир биридан иқтидорли ҳамширалар танловга чуқур тайёргарлик кўрганини алоҳида эътироф этиш жоиз. Баҳслар қизғин ва юқори савияда бўлиб ўтди. 

Танловнинг 1-ўрин соҳибаси Рашидова Дилноза Юз-жағ хирургия бўлими ҳамшираси деб топилди. 

2-ўрин эса Муродова Дилшода       кардиохирургия бўлими ҳамширасига нассиб этди. 

Фахрли 3-ўринни эса Олимова Шахноза отолорингология бўлими ҳамшираси қўлга киритди. 

Танлов қатнашчиларига Марказ касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.
Халқ саломатлиги борасида ҳамиша хизмат қилиб келаётган соҳа ходимлари қадрли ҳамшираларимизга миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ишонч билан айта оламизки дастлабки танлов ғолибаси Вилоят, ҳамда Республикада ҳам фахрли ўринларни эгаллайди. 

БВКТТМ ПР-МЕНЕДЖЕРИ Б.ЗАРИПОВ





Report Page