Ҳамкорликда манзилли ҳуқуқий тарғибот ўтказилди

Ҳамкорликда манзилли ҳуқуқий тарғибот ўтказилди

Бухоро шаҳар адлия бўлими

Бухоро шаҳридаги Шейхон маҳалласида жорий йилнинг 4 февраль куни шаҳар адлия бўлими, шаҳар хотин қизлар қўмитаси, ФХДЁ бўлими мудираси иштирокида фуқароларни қўллаб қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқий ва маънавий билимларини ошириш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тарғибот тадбирида шаҳар адлия бўлими катта маслаҳатчиси Ш.Набиев сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарорлари;

2. Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни;

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони мазмун моҳияти тушунтириб берилди.

“Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги низомга кўра, 2020 йил 1 январдан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиладиган вақт меъёрлари аниқ белгилаб қўйилганлиги бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Шунингдек, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга кўра, давлат хизматидаги лавозимларни, шу жумладан раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг равишда иштирок этиши таъминланиши белгилангани тушунтирилди.

Тадбир якунида иштирокчиларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар берилиши таъминланди.

Report Page