Ҳамкорликда иш бошланди.

Ҳамкорликда иш бошланди.


Бугун жорий йилнинг 26 август куни Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи С.Мухитдинов раҳбарлигида куни кеча Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг Комплаенс-назорат хизматлари раҳбарларининг шахсий таркиб билан учрашиб, меҳнат жамоаларида соғлом муҳитни шакллантириш мақсадида берган топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан Наманган шаҳар бўлими ва филиали биносида ходимлар билан йиғилиш ўтказилди. 

Тадбирда Кадастр агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Комплаенс-назорат хизмати бош мутахассиси М.Нурматов, бўлим бошлиқлари, бош мутахассислар, операторлар жами 55 нафар ходимлар иштирок этдилар.

Унда йиғилишга раислик қилувчи раҳбарият ва ходимларни яна бир бор ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, меҳнат ва ижро интизомига риоя этишларини, шунингдек, хизмат ва кийиниш маданиятига қатъий амал қилишларини сўради. 

Шундан сўнг, бошқарма бошлиғи сўзни Кадастр агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Комплаенс-назорат хизмати бош мутахассиси М.Нурматовга берди. Сўзга чиқувчи меҳнат жамоасини бошқарма бошлиғининг кўрсатмаси ва топшириғи ижросини таъминлаш билан бир қаторда, ўз шахсий хавфсизликларига ҳам беэътибор бўлмасликларига, давлатимиз Раҳбарининг сўнги йилларда олиб бораётган оқилона сиёсатлари натижаси ўлароқ, соғлом фикрли, ҳалол ва виждонан меҳнат қилаётган инсонларни улуғлаш, уларни бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатилаётгани аҳолининг турли қатламларида зўр қизиқиш билан қўллаб–қувватланаётганига эътибор қаратди. 

Нотиқ Комплаенс-хизматининг асосий вазифаларидан бири албатта коррупциянинг олдини олиш билан бир қаторда, Кадастр агентлиги Комплаенс-назорат хизмати раҳбари Б.Шомансуров таъкидлаганидек, соҳа ходимларини турли жиноий элементлардан муҳофаза қилиш, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, коррупция ва умуман жиноятчиликни олдини олишда фаол иштироки билан алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, уларни хизматда янада масъулиятли юқори лавозимларга тавсия этишдан ҳам иборат эканини гапириб ўтди. 

Йиғилиш сўнгида бошқарма бошлиғи барча ходимларни яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30- йиллиги байрами муносабати билан самимий табриклаб, уларга соҳа олдида турган масъулиятли вазифаларни бажарилишида улкан зафарлар тилаб, халқимиз ва Президентимиз олдиларида юзимиз доимо ёруғ бўлишини тилади. 

 Кадастр агентлигининг Комплаенс-назорат хизмати Наманган вилоят бошқармасида ҳамкорликдаги меҳнат фаолияти муваффақиятли бошланди. Йиғилиш очиқ мулоқот ва самимийлик руҳида ўтди. 



ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ПАЛАТАСИ НАМАНГАН ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Report Page