Ҳайвонга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлган ҳайдовчининг иши судга юборилди

Ҳайвонга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлган ҳайдовчининг иши судга юборилди

ИИББ Ахборот хизмати

Кеча, 12 апрель куни ижтимоий тармоқда номаълум шахс ҳайвонга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиб, автомашинанинг том қисмига ўрнатилган юкхонасига итни боғлаб олиб кетаётгани тўғрисида хабар эълон қилинди.

ИИББ Ахборот хизмати

Мазкур мурожаат Тошкент вилояти ИИББ назоратида Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўрганилганда, ушбу автомобиль эгаси (ҳайдовчи) Пискент туманида яшовчи 1979 йилда туғилган Б.З. эканлиги маълум бўлди. 

У билан ўтказилган суҳбат давомида, бошқа уйга кўчайотгани муносабати билан буюмлари кўп бўлгани ва ёлғиз қолдирмаслик учун итни шу кўринишда олиб кетганини маълум қилган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан фуқаро Б.З. га нисбатан ЎзР МЖтКнинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий баённома расмийлаштириб, қонуний чора кўриш учун судга юборилди.

ИИББ Ахборот хизмати

Ўз навбатида ҳуқуқбузарлик ва қонун бузилиши ҳолатларига бефарқ бўлмаган жамоатчилик вакилларига миннатдорчилик билдирамиз. 

ИИББ Ахборот хизмати



Report Page