Ҳайрли кун! Умар Хайём рубоийлари

Ҳайрли кун! Умар Хайём рубоийлари

UTS


Жаҳон адабиётининг улкан дурдоналаридан ҳисобланган Умар Ҳайём рубоийлари ўзбек, тожик ва рус тилларида тақдим этилган. Ижтимоий, ишқий ва фалсафий мавзулардаги рубоийлар ҳар бир инсоннинг маънавиятини бойитишга кўмак беради.

Умар Хайём

Дунёнинг тилаги, самари ҳам биз,

Ақл кўзин қораси - жавҳари ҳам биз.

Тўгарак жаҳонни узук деб билсак,

Шаксиз унинг кўзи - гавҳари ҳам биз

Умар Хайём

***

Сенинг мафтунингман берайин хабар,

Уни икки сўзла этай мухтасар:

Ишқинг тупроқ қилгай, аммо меҳрингдан

Бошимни кўтариб бўлгум жилвагар.

***

Кекса, ёш - ҳаётга ҳар кимки етар -

Ҳаммаси изма-из бирма-бир ўтар.

Бу дунё ҳеч кимга қолмас абадий,

Келдилар, кетамиз, келишар, кетар.

***

Юрагим қонидан юз хона вайрон,

Уввос тортувимдан қўрқинч юз чандон,

Ҳар бир кипригимда қон дарёси бор,

Киприклар юмулса бошланур тўфон.

***

Афсуски йигитлик мавсуми битди,

Кўклам ўтиб кетди, қиш келиб етди,

Ёшлик деб аталган у севинч қуши

Билмадим, қачонлар келди-ю кетди.

***

Бу кўп эски равот, олам унга ном, -

Тун-кун тулпорига бор бунда ором.

Бу эски базм юзлаб Жамшиддан қолди,

Бу гўрда ётади юз-юзлаб Баҳром.

***

Йўқликдан пок келиб, нопок бўлдик биз,

Шўху қувноқ келиб, ғамнок бўлдик биз.

Кўзимиз тўла ёш юракда олов,

Умр елга кетди, ҳам ҳок бўлдик биз.

***

Бир ғариб кўнглини қила олсанг шод -

Яхшидир ер юзин қилгандан обод -

Лутфинг-ла бир дилни қул қила олсанг,

Афзалдир юз қулни қилмоқдан озод.



Report Page