Ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши пиёдаларнинг вафот этишига олиб келди

Ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши пиёдаларнинг вафот этишига олиб келди

Ички ишлар вазирлиги

15 сентябрь куни соат 08:30ларда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида яшовчи 24 ёшли Р.Р. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинасини Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани Ойбулоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш” йўлининг 126-км.да бошқариб кетаётиб, ухлаб қолиши оқибатида йўл четига чиқиб кетиб пиёдалар, Бўка туманида яшаганлар 36 ёшли Ў.А. ва 34 ёшли Ш.Н.ларни уриб юборган.

Натижада Ў.А. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ш.Н. касалхонага ётқизилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси