Ҳайдовчининг оралиқ масофа сақламаслик оқибати

Ҳайдовчининг оралиқ масофа сақламаслик оқибати

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 23 апрель куни соат 03:30 ларда Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи 26 ёшли А.А. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинани Бухоро вилоятининг Ромитан тумани ҳудудидаги автомагистраль йўлида ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган фуқаро З.Ш. бошқарувидаги “КАМАЗ” русумли юк автомашинаси орқа томонига урилиб, тўқнашув содир этган.

Натижада “Nexia”автомашинаси йўловчиси С.К. исмли аёл жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ҳамда “Nexia”нинг қолган йўловчилари, С.К.нинг турмуш ўртоғи Ж.Р. ва 2019 йилда туғилган И.А. исмли қизи, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи Ш.С.лар касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай қизалоқ вафот этган.

Шунингдек “Nexia”ҳайдовчи А.А. ва йўловчиси Ч.Э.ларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page