Ҳайдовчини чалғитиб автомашинасини ҳайдаб қочган номаълум йўловчи аниқланиб, қўлга олинди
Ички ишлар вазирлигиСамарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида шу йил 4 октябрь куни 58-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси У.Т. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасига номаълум шахс Янгиобод маҳалласи ҳудудида йўловчи сифатида ўтириб, Жума шаҳар Бўстон маҳалласи ҳудудига етиб келганларида номаълум шахс ҳайдовчига шу ердан “Сабина” исмли танишини чақириб беришини сўраган ва у автомашинадан тушган вақтида номаълум шахс автомашинани ҳайдаб қочган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина 6 октябрь куни Самарқанд шаҳар Нарпай кўчасидан техник соз ҳолда топилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Пастдарғом туманида яшовчи муқаддам судланган И.Я. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган. Тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси