Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Бухоро вилояти ИИБ

Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Жондор туман Хумин маҳалласида яшовчи, “Ватанпарвар” ташкилоти Жондор туман бўлими ходими, 1982 йилда туғилган фуқаро К.Н, Жондор туманида яшовчи, “Ватанпавар” ташкилоти таълим муассасаси битирувчисини алдаб, вилоят ИИБ ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун, имтиҳондан ўтказиб бериш эвазига 250 минг сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида хизмат хонасида олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.