Ҳайдовчи бошқарувни эплай олмай автомашинани ағдариб юборди
Ички ишлар вазирлигиСамарқанд туманида шу йилнинг 2 январь куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи Р.Ж. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинани Янгиариқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Қарши” йўлининг 6-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай шу ердаги айланма йўл бетон тўсиғига урилиб, ағдарилиб кетган.
Натижада автомашина йўловчиси Ш.Х. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ва қолган уч нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси