Ҳайдовчи ЙПХ инспекторига пора таклиф қилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматиЙўл харакати қоидаларини менсимаган тегишли хужжатларга эга бўлмаган қоидабузар хайдовчига қонуний чора кўрилди. Унинг автомобили жарима майдонига тортилди. У эса йўл патрул хизмати инспекторига пор таклиф қилди.
Наманган вилояти ЙҲХБ ЙПХО 3-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори Наманган вилояти ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, унда, тонгги йўриқномадан сўнг, тақсимот асосида Мингбулоқ тумани ҳудудига хизматга бириктирилганлигини, шу куни соат 13:30ларда Мингбулоқ тумани марказида хизмат олиб бораётган вақтида, “Матиз” русумли, автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчининг ҳужжатлари билан танишмоқчи бўлганда унинг ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлигини аниқлаб, хайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган. Сўнгра автомашинани жарима майдонига олиб борганида, ҳайдовчи маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва автомашинасини жарима майдонидан олиб чиқиб кетиш эвазига 400.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини пора тариқасида таклиф қилаётганлигини билдириб, фуқарога нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Инспекторнинг билдиргисига асосан ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими ҳамда Мингбулоқ туман прокуратураси масъул ходимлари билан ҳамкорликда тезкор-тадбир белгиланиб, хайдовчи ЙПХ инспекторига 400.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланиб, тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мингбулоқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.