ҲУШ КЕЛДИНГ, НАВРЎЗ!
20.03.2022 йилШукуҳли кунларда юртимизда Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланмоқда. Серқуёш диёримизнинг барча жойларида бўлганидек шаҳримиздаги 5-умумтаълим мактабида ҳам Наврўз байрами катта тантаналар билан кутиб олинмоқда.

Ҳусусан, жорий йилнинг 19 март куни Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб "Ҳуш келдинг, Наврўз" шиори остида тадбир ўтказилди.
Мазкур байрамона тадбир доирасида Республикамизнинг барча вилоятлари урф-одатларию маданиятидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир синф алоҳида маъмурий марказни қамраб олиб ва шу асосида миллий таомлари, ош, сумалак, кўк сомсалар ҳамда ундирилган буғдойларни ўзларининг байрам дастурхонига тортиб ўзгача кўрк бағишлади.




Тадбирнинг бадиий қисмида мактабимизнинг хушовоз ўқувчилари томонидан куй-қўшиқлар, лапарлар куйланди. Миллий халқ ўйинлари ўйналди.



Азалий қадриятларимиздан бири бўлган бу каби байрамларнинг мамлакатимизда кенг нишонланиши элимизда ободлик, тинчлик-тотувлик ва миллатлараро аҳиллик ҳукм суришига хизмат қилади.
Бобурхон Камалов
5-умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.