ҲУРМАТЛИ ХАМШАҲАРЛАР!

ҲУРМАТЛИ ХАМШАҲАРЛАР!

#реклама

Каттақўрғон шаҳар Шавқий кўчаси 20-А уйда жойлашган "Lucky children" нодавлат таълим муассасаси 2020-2021 ўқув йили учун 1-синфга ўқувчилар қабули бошланганлигини билдиради.

Мактабимиздаги синфларда ўқувчилар сонининг камлиги, тажрибали ўқитувчилар томонидан ўтказиладиган замонавий талаблар асосидаги интерактив дарслар ўқувчиларнинг сифатли ва мукаммал билим олишларини таъминлайди.

Дарслар рус ва ўзбек тилларида ўтказилади. Математика, инглиз тили ва рус тили фанлари чуқурлаштириб ўқитилади.

Ўқувчиларда мантиқий фикрлашни ўстириш, уларни Президент мактабларига тайёрлаш мақсадида менталь арифметикаси, шахмат дарслари ташкил этилган.

Хорижий тиллардан араб тили дарслари инновацион усулларда ўқитилади. Ўқувчилар 2 маҳал иссик овқат билан таъминланади.

2019-2020 ўқув йилида нодавлат таълим муассасаси ўқувчилари АҚШ, Корея, Малайзия, Хитой ва Сингапур давлатлари томонидан ташкил этилган математика ва менталь арифметикасидан ўтказилган халқаро олимпиадаларда фаол иштирок этиб, олтин, кумуш ва бронза медалларни қўлга киритишиб, шаҳримиз ва вилоятимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишди.

Ёзги таътил давомида Россия Федерацияси томонидан ўтказилган инглиз тили ва математика онлайн олимпиадаларида, Халқаро олимпиада қўмитаси томонидан “Кенгуру” математика олимпиадаларида ҳам ўқувчиларимиз фаол иштирок этишиб, фахрли 1-, 2-ўринларни эгаллашга муваффақ бўлишди.

Ўтган ўқув йилида мактабнинг 11-синфини битирган ўқувчиларнинг барчаси олий таьлим муассасаларига ўқишга қабул қилиниб, 100% натижа кўрсатишди. 

Ҳурматли ота-оналар!

Биз Сизнинг фарзандларингизга таълим бераётганимиздан мамнунмиз. Фарзандингиз тақдири ва келажаги учун бугундан мустаҳкам пойдевор қўйиб тўғри танлов қабул қиласиз, деган умиддамиз.

ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ МАКТАБИМИЗДА КУТИБ ҚОЛАМИЗ!

Манзилимиз: Каттақўрғон шаҳар Шавқий кўчаси 20-А уй.

Телефонлар: +99893-991-10-10

                       +99890-228-92-86

                      +99899-072- 04-49


Report Page