ҲУКМ ҚИЛИШ Ё ҚИЛМАСЛИК? ШУНАҚА САВОЛ.

ҲУКМ ҚИЛИШ Ё ҚИЛМАСЛИК? ШУНАҚА САВОЛ.

Abdurahman El Ahmadi


Замонавий масиҳийчиликнинг энг севимли амри қанақа деган саволга “ҳукм қилманглар” десам янглишмаган бўлардим. Чунки, бугунги кунда “ҳукм қилманглар” деган чорлови масиҳийлар орасида тез-тез учратиш мумкин. Бунга кафедрадан таълим бераётганлар чақиришади, бу ҳақда интернет-форумларда ёзилишади, гуруҳ суҳбатларда кўп тилга олинади.

Нима учун бу ҳақда тез-тез гапирилади? Наҳотки замонавий масиҳийчилик бировларни айблов қўйиш билан тўлиб тошган?

Одатда, ҳукм қилманглар чақируви кўпинча қандайдир одам билан жиддий вазият юзага келса эшитилади. Бирор киши гуноҳ қилган, ёки умуман яхши иш қилмаган. Бу ҳолатда унинг бу қилиғи баҳсу-мунозаралар мавзусига айланади, айбдор тарафдорлари уни ҳимоя қилишга ҳаракат қиляптилар, мухолифатчилар уни аксинча айблашга уриниб кўряптилар, учинчи томон нейтрал одамлар вазиятни сал ўзлари учун тушунишга ҳаракат қилишмоқда.

Шуни тан олишимиз керакки, бугунги кунда бизлар “толерант масиҳийчилик” даврида яшаяпмиз. Операция “Ы” киноси эсингиздами, ўша Шурикнинг шериги бўлган одамнинг айтган гапи “Тушуниб ол студент, ҳозир одамларга юмшоқроқ бўлиши ва баъзи саволларга саал кенгроқ қарашимиз керак”. Бугунги дунё бизларга айнан шу шартларни белгиламоқда. Зиногар одамни айблаш мумкин эмас, унинг хотини ёмон эканда, у буни қилишга мажбур. Ичкиликни ружу қиладиганини ҳам ҳукм қилманг, у аҳлоқи бузук оилада ўсди, унда бошқа танлов йўқ эди. Одам бирор нарсани ўғирладими? Ҳўш, нима бўпти? Ҳамма ўғирлаяпти.

Ва бугунги кунда ҳам, агар одамлар нотўғри иш қиладиган бўлса, улар “бошқалар бизларни тушуниш керак” деб истайди. Нима учун мен зино қилдим? Чунки мен ёлғиз эдим. Ўзини шунча тийилиш соғлиқ учун зарар эмасмикан? Ҳаттоки озгина шароб соғлиқ учун яхшидир, деб ёзди Павлус ҳаворийси, шундай эмасми?

Бироқ, буларнинг барчаси нотўғри ҳаракат ёки гуноҳнинг ҳақиқатини камайтириш истагидир. Аммо, агар бу ишламаса баъзан бундай одамлар тажовузкорлик билан ўзини тутиши мумкин “Нима, мен энг катта гуноҳкорманми? Бошқаларга қаранг, улардан менда ҳам кўпроқ гуноҳ қилишади!” Адан боғи эсингиздами? Одам ўз айбини ҳотинга, ҳотин ўз айбини илоннинг буйнига қўймоқда. Ўшандан бери ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Одамлар нотўғри иш қилса, ва ҳаттоки жирканч нарсаларни қилсада, уларни тан олиш жуда ва жуда оғир.

Лекин бизлар аввало бир нарсани тушунишимиз керак. Бизлар кўпинча гуноҳни оддийгина нотўғри иш деб ўйлаймиз. Шунчаки ҳатолик, жин йўлдан оздирганмиш. Аслида эса гуноҳ – Ҳудодан ажралишдир. Гуноҳ қилиш учун сиз Ҳудонинг ҳузуридан тарк этишингиз керак. Шунинг учун, ҳар бир киши гуноҳ қилса, у киши иймонсиздек бўлиб қолади, чунки Ҳудо билан юриб гуноҳ қилиш мумкин эмас. Шунга асосланиб, гуноҳни оқлаб бўлмайди, ва унга сабабини ўйлаб топиш ҳожати йўқ. Гуноҳни ГУНОҲ деб аталиши керак, ва уни оқлаш учун сабабини излаб топиш кераги йўқ.

Шунинг учун, агар бирор биримиз гуноҳ қилса, атрофимиздаги иймонлилар бизларнинг ҳаракатларни баҳолашга ҳаққи бор, бунга тайёр бўлишимиз керак. Агар улар бизларни гуноҳкор деб баҳоласа, демак бу ҳақиқатдир, лекин бу уларда севги йўқ, ва улар ўта ёмон дегани эмас. Келинг, Янги Аҳддан бир воқеани эслайлик:

“Бутрус Антиохия шаҳрига келганда, унинг нотўғри иш тутаётганлигини очиқчасига юзига айтдим. Чунки Қуддусдан Ёқубнинг олдидан баъзи одамларлар келмасидан аввал Бутрус ғайрияҳудийлар билан еб-ичиб юрган эди. Аммо улар келгандан кейин Бутрус суннат тарафдори бўлганлардан ҳавотирланиб, ўзини четга олганди ва ғайрияҳудийлар билан бирга бир дастурхонда ўтирмасди. Шунга бошқа яҳудий масиҳийлар ҳам Бутрусга ўхшаб иккиюзламачилик қилишди. Ҳатто Барнабо ҳам уларнинг иккиюзламачилиги туфайли йўлдан озди. Мен эса улар Ҳушхабарнинг ҳақиқати бўйича иш тутмаётганини кўриб, ҳамманинг олдида Бутрусга шундай дедим: “ Мана сиз яҳудий бўла туриб, яҳудий каби эмас, ғайрияҳудийлар каби яшаяпсиз. Шундай экан, қандай қилиб ғайрияҳудийларни яҳудийлар каби яшашга мажбур қила оласиз?” (Гал. 2:11-14)

Кўриб турганимиздек, ҳаворийлар орасида жуда нозик бир вазият рўй берди. Павлус Бутруснинг ҳатти-ҳаракатларда очиқ - ойдин иккиюзламачиликни пайқади, шу қаторда Барнабо ва бошқалар ҳам шу иккиюзламачилик ўйинида қатнашган эдилар. Албатта, бу вазиятга кўз юмиш мумкин эди. Павлус жим юрса ҳам бўларди, аҳир бу Масиҳни ўз кўзлари билан кўрган Бутрус-ку. Бироқ Павлус нарсаларни ўз номи билан айтишга уялмаяпти, ва Бутруснинг обрўсига қарамасдан унга ҳаммаларнинг олдида қўрқмасдан уни иккиюзламачиликда айблади.

Бироқ, Раббимиз “ҳукм қилманглар” деди-ю, шундай эмасми, деб сўрайсиз. Келинг, бу оятни кўриб чиқайлик:

“Бошқаларни ҳукм қилишга бас қилинглар, шунда Ҳудо сизларни ҳам ҳукм қилмайди. Сизларни бошқаларни қандай ҳукам қилсангиз, Ҳудо сизларни худди шундай ҳукм қилади. Сизлар бошқаларни ҳукм қилганда қандай ўлчовдан фойдалансангизлар, Ҳудо ҳам сизни ҳукм қилганда худди ўшандай ўлчовдан фойдаланади” (Мат.7:1,2)

Ҳукм қилишни бас қилинглар, ва сизни ҳукм қилмайди. Ва мана шу жойда бизлар тўхтаймиз, гарчи Раббимиз кейинги сўзларига урғу беряпти: “Сизлар бошқаларни ҳукм қилганда қандай ўлчовдан фойдалансангизлар, Ҳудо ҳам сизни ҳукм қилганда худди ўшандай ўлчовдан фойдаланади” Нима деб ўйлайсиз, бу ғалати эмасми? Келинг, бир оз ўйлаб кўрайлик – наҳотки бизлар ҳаётимизда умуман ҳеч кимни муҳоқама қилмаганмиз? Ўйламанки, бундай одамлар умуман йўқ. Лекин иккинчи оятнинг ҳақиқий таъсирини кимдир сезди ми ўзининг ҳаётида? Қайси бирингизга ўлчаганингиздек ўлчаб қўйилган эди? Эҳтимол, бундай нарсалар рўй бергандур кимдир билан, лекин бу деярли ҳар сафар рўй беради дейиш мантиққа тўғри келмайди.

Бу ерда Исо бошқа бир ҳукм ҳақида гапирмоқда. Аслида, Унинг бу сўзлари Тоғдаги ваъзнинг давоми бўлган эди, ва Унинг эшитувчилар ҳар ҳил одамлар эдилар. Уларнинг орасида фарзийлар ҳам бор эди. Фарзийлар ўзларини одил ва солиҳ деб билишганини биламиз, чунки улар Мусо Қонунига ўта итоаткорлик билан буйсунишарди. Агар кимдир улардек Қонунни бажармаган бўлса, улар бундайларни гуноҳкор деб атаб, Ҳудонинг Шоҳлигига нолойиқ деб ҳисоблаган эдилар. Ўз ҳаёлида фарзийлар бундай одамларни аллақачон жаҳаннам олови учун мўлжалланган ўтинлар сифатида кўриб чиқишган эдилар. 

Раббимиз бундай одамларга мурожаат қилиб, сиз бошқа одамларни қандай ҳукм қилганингиздай, сизга нисбатан Самодаги Ҳакам худди шундай ҳукм чиқаради. Бошқа сўзлар билан айтганда, бу оятда Исо ҳеч бир инсон бошқа бировининг абадий тақдирини баҳолаш ҳаққи йўқлиги ҳақида айтмоқчи. Бу ҳуқуқ фақат Ҳудога тегишлидир.

Аммо, наҳотки энди бизда бошқа одамларнинг ҳаракатларни баҳолашга ҳаққимиз йўқ бўлса? Йўқ, ундай эмас. Ҳеч ким бизга бошқаларнинг ҳатти-ҳаракатларни баҳолашни тақиқламаган. Эгамиз бизга буни қилиш учун Ўзининг Қонунини берди, кўзларимизнинг онгида яхшилик ва ёмонлик аниқ мезонлари бўлиши учун. Агар инсон нотўғри ишга қўл урса, бизлар иймонлилар бу нотўғри ишларга қаршимиз деб, кўрсатишимиз зарур. Гуноҳни қоплаш мумкин эмас, гуноҳни гуноҳ деб аталиши керак.

Шунинг учун яна такрор айтаман, агар масалан мен гуноҳга қўл урсам, мен ўз биродарларимдан адолатли танқидни эшитишга тайёр бўлишим керак. Бу мени кимдир ёқтирмаслиги ёки атрофимдаги биродарларим ёвуз эканлиги англатмайди. Йўқ, гуноҳ қилсам, демак мен ўзим айбдорман қабилида юриш керак. Буни эътироф этиш анча оғир. Лекин инглиз битта мақол бор: “No pain – no gain”. Оғриқсиз натижага эришолмайсиз. Шу оғриқни бошдан кечириб, Ҳудонинг ёрдами билан гуноҳни албатта енгиб ўтамиз.

Албатта, биродару ва опа-сингилларнинг суякларни ювмоқчи бўлганлар ҳам етарлидир. Бундай одамлар учун кимдир гуноҳ қилса, бу кутиладиган нарсадир. Лекин бундай одамларнинг борлиги учун гуноҳ ҳақида жим туришимиз керак дегани эмас. Йўқ, гуноҳ адолатли баҳога эга бўлиши керак, акс ҳолда, у саратон касалликдай бутун Танани заҳарлайди.

Хулоса сифатида шуни айтаманки, бизлар одамлар биз ҳақида ниманидир айтишади деб ҳавотирланишимиз эмас, балки гуноҳ қилишни қўрқишимиз керак. Одамлар гапиришади ва тўхтайдилар, лекин бизни йўлдан оздирган нарса – бу бизнинг бир бўлагимиз, ва агарда биз ўзларимиз унга қарши чиқмасак, бу биздан тарк этмайди. Баҳо берувчиларни эмас, балки гуноҳга қулашимизни қўрқиш керак. Бундан бизни Ҳудойимиз асрасин!


Report Page