“ҲУДУДГАЗ ТОШКЕНТ ШАҲАР” МЧЖ РАСМАН МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

“ҲУДУДГАЗ ТОШКЕНТ ШАҲАР” МЧЖ РАСМАН МАЪЛУМ ҚИЛАДИ



Жорий йилнинг 27 январь куни “Toshkent” телерадиоканали орқали эфирга узатилган “Сайёр камера” кўрсатувида Тошкент шаҳри, Миробод тумани, “Наврўз” МФЙ, “Сарикуй” кўчасида яшовчи ёлғиз қария Ривкат Хайрутдинов хонадони таъмирталаблиги, электр ва газ тармоғидан узилгани, қарияга ёрдам кераклиги ҳақида сўз борган. Шунингдек, Миробод тумани, Ёрқин кўчаси, 5- ва 6-ётоқхоналардаги бир қатор муаммолар кўрсатиб ўтилган.

Мазкур ҳолат бўйича Миробод туман ҳокимлиги мутасадди ходимлари билан боғланиб ушбу муаммолар ҳақида батафсил ўрганиб чиқилди. Ҳозирга келиб ушбу қариянинг уйида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, қария фуқаронинг хонадонига газ тармоғига улаб берилиши таъкидланди.

"Ҳудудгаз Тошкент" МЧЖ матбуот хизмати

Report Page