ҲУДУДЛАР КЕСИМИДА КАСАЛЛАНИШ ҲОЛАТЛАРИ ФУҚАРОЛАРНИНГ ДОИМИЙ ЯШАШ МАНЗИЛЛАРИГА НИСБАТАН ОЛИНГАН

ҲУДУДЛАР КЕСИМИДА КАСАЛЛАНИШ ҲОЛАТЛАРИ ФУҚАРОЛАРНИНГ ДОИМИЙ ЯШАШ МАНЗИЛЛАРИГА НИСБАТАН ОЛИНГАН


Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотида 6 апрель соат 12:00 ҳолатида ҳудудлар бўйича касалланганлик ҳолати маълум қилинганида Қашқадарё вилояти бўйича бу кўрсаткич 17 нафар эканлиги қайд этилган. 

Шуни яна бир карра таъкидлаш жоизки, мазкур ахборотда қайд этилганидек, ушбу жадвалда ҳудудлар кесимида касалланиш ҳолатлари фуқароларнинг доимий яшаш манзилларига нисбатан олинган. 

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекцияси қайд этилган 6 нафар бемор даволанмоқда. Қолган 11 нафар беморга вилоят ҳудудидан ташқарида муолажалар олиб борилмоқда. 

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

👉 @qashqadaryo_ssb


Report Page