ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАРИ БИНОСИДА ТЕХНИК ЖИҲОЗЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА

ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАРИ БИНОСИДА ТЕХНИК ЖИҲОЗЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА


Аввал хабар берганимиздек, айни дамларда Республикамизнинг барча вилоятларидаги Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаларида доимий ҳамкоримиз хорижий ташкилот АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги - USAIDнинг кўмаги билан ҳудудларга махсус замонавий ускуналар техника жиҳозларини ҳудудий бошқармаси биносининг махсус хоналарида жойлаштириш ҳамда ўрнатиб бериш ишлари авжида.

Куни кеча, Республикамизнинг энг чекка ўлкаларидан бири Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасида ушбу техник жиҳозларни ташкилот вакиллари томонидан етказиб берилиб, хоналарга чиройли қилиб ўрнатиб берилди.

Бундай жиҳозларни ўрнатиш, албатта адвокатларнинг масофадан туриб, семинар-тренинг ишларида фаол ҳамда тезкорлик билан ишлаш, ўзаро хорижий давлатлар билан амалиёт алмашиш мақсадида йўлга қўйилди.

Худди шундай техник жиҳозлар Андижон, Фарғона, Хоразм вилоятлари ҳудудий бошқармаси биносининг махсус хоналарида жойлаштирилиб ўрнатиб берилди.

https://paruz.uz/post/ududiy-bosharmalari-binosida-tehnik-zhiozlar-etkazib-berilmoda

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати


Report Page