“ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖ ВА “EPSILON”: ҲАР БИР ХОНАДОНГА ИCCИҚЛИК ВА ҒАМХЎРЛИК ИЛA”

“ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖ ВА “EPSILON”: ҲАР БИР ХОНАДОНГА ИCCИҚЛИК ВА ҒАМХЎРЛИК ИЛA”


Наманган вилояти бўйлаб ташкил этилаётган сайёр қабуллар доирасида, Янгиқўрғон тумани “Оқтом” маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги очиқ мулоқот тарзидаги аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди.

Ташриф давомида, чегара ҳудудида жойлашган мазкур МФЙдаги 485 та аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди.

Олис ҳудудда жойлашган бу қишлоқ жойларига суюлтирилган газ баллонлари янги хизмат кўрсатиш автотранспорт воситасида етказиб берилгани билан аҳамиятлидир.

Агар аввалари бундай олис ҳудудларга битта рейс орқали бор-йўғи 106 дона газ баллонларини етказиб бериш имконияти бўлган бўлса, энди бу кўрсаткич уч баробарга кўпайиб, 320 донани ташкил этади.

Суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш, “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖ ВА “EPSILON”: ҲАР БИР ХОНАДОНГА ИССИҚЛИК ВА ҒАМХЎРЛИК ИЛА” ижтимоий лойиҳаси доирасида амалга оширилгани билан эътиборга лойиқ. 

Таъкидлаш керакки, бу лойиҳа мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилиб, газ баллонларини етказиб беришга сарфланувчи вақтни қисқартиради ва шубҳасиз, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилайди.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати




Report Page