“ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖ РАСМИЙ ХАБАРНОМАСИ

“ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖ РАСМИЙ ХАБАРНОМАСИ


 Ҳурматли табиий ва суюлтирилган газ истеъмолчилари!

Хаво ҳароратининг пасайиб бориши натижасида аҳоли томонидан хонадонлардаги ёз мавсумида ишламай турган иситиш жиҳозлари (иситиш печлари, сув иситиш қозолари, АГВ, АКГВ ва бошқа жиҳозлар) фаол ишга туширилади. Лекин, аксарият ҳолларда фуқаролар томонидан ускуналарни ишлатиш йўриқномаси талаблари ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмаслиги оқибатида кутилмаган кўнгилсиз ходисалар келиб чиқиши мумкин.

Бундай ҳолатлар содир бўлиши олдини олиш мақсадида, ёз мавсумида ишламаган жиҳозларни ишга туширишдан аввал, албатта уларнинг дудбурони (мўркон, дымоход) ва вентиляция тизимлари соз ҳолатда эканлигини текшириш талаб этилади.

Дудбуронни текшириш қуйидагича амалга оширилади:

1.       Дудбурон яроқлилигини ускунани ишга туширмасдан олдин ип, енгил қоғоз (салфетка) бўлагини ускуна ёндиргичи остидаги ва алангани кўриш тирқишларига олиб борилади (расмда №2 ва №6). Агар хаво оқими ичкарига ип ёки қоғозни тортса, дудбурон тортиши қониқарли ҳолатда бўлади. Аксинча бўлса, дудбурон тортиши қониқарсиз ҳисобланиб, ускунани ишга тушириш қатъийян тақиқланади ва дарҳол мутахассисга мурожаат қилиш таб этилади.

2.      Агар ускуна ишга туширилган бўлса, гугурт алангасини ускунанинг ёндиргичи остидаги ва алангани кўриш тирқишларига олиб борилади (расмда №2 ва №6). Агар аланга ичкарига қараб тортилса, дудбурон тортиши қониқарли бўлади. Аксинча аланга ташқари томонга ҳаракат қилса, дудбуронда носозлик ёки хаво ўтказмайдиган қандайдир тўсиқ мавжуд. Бу ҳолатда дархол газ ускунасини жўмракдан ўчириш ва 104 телефон рақами орқали боғланиб, мутахассис чақириш шарт! Мутахассис томонидан носозлик бартараф этилиб, дудбурон тортиши қониқарли ҳолатга келтирилмасдан олдин газ ускунасини ишга тушириш қатъийян тақиқланади.

“ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

Ис гази (ёниш жараёни хосиласи) - инсон ҳаётига жиддий таҳдиддир. Газ истеъмолчилар томониан “зангори ёқилғи”дан фойдаланиш қоидаларига амал қилиниши иситиш мавсумини бехатар ва беталофат ўтказишни таъминлайди!



Report Page