“ҲУДУДГАЗ НАВОИЙ” МЧЖДА ХОДИМЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

“ҲУДУДГАЗ НАВОИЙ” МЧЖДА ХОДИМЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ


“Ҳудудгаз Навоий” МЧЖда фуқаролик ҳуқуқий шартномаси асосида ишга ёлланган ходимларнинг шартномалар билан боғлиқ мурожаатлари асосида, мутасадди раҳбарлар ва ишчи ходимлар ўртасида навбатдан ташқари учрашув ташкил этилди.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг Ўзбекистон Республикаси давлат активларни бошқариш агентлиги - ягона таъсисчисининг қарорига асосан тасдиқланган ташкилий тузилмасига кўра, “Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ фаолияти Жамиятнинг таркибида маъсулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилган, мустақил балансига, ўз даромадлари ва харажатларига эга эканлиги тушунтирилди.

Бугунги кунда, газ таъминоти тизимини ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва фаолият самарадорлигини таъминлаш мақсадида, соҳага олий маълумотли, юқори маҳорат ва касбий кўникмага эга кадрларни жалб этишга қаратилган ишлар олиб борилмоқда.

Ҳар қандай соҳанинг муваффақиятли фаолиятини ўз ишининг устаси бўлган малакали мутахассислар ҳал қилишини ҳисобга олган ҳолда, жамиятда уларни ижтимоий ҳимоялаш ва турмуш тарзини яхшилашга қаратилган чоралар кўрилмоқда.

Махсус билим ва касбий кўникмалар талаб қилинмайдиган йўналишларда эса жамият молиявий имкониятидан келиб чиққан ҳолда кам маблағ сарфлаш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, тозалаш ва қўриқлаш ишларини ташкил этиш учун аутсорсинг шаклида мазкур хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар билан шартнома асосида ёки жисмоний шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари бўйича фаолият олиб бормоқдалар.

Яна бир жиҳатни эътиборга олиш лозим, юқорида ўз норозиликларини изҳор этган фаррош ва қоровул ишчилар ўз фаолиятларини бошлашдан аввал “Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ билан тегишли фуқаровий-шартномани танишиб, бандларидаги шартларга, жумладан ойлик маошга рози бўлиб, имзолашган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур ҳолатда МЧЖ томонидан ишчиларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари бузилмаганлигини кўришимиз мумкин.

Ўз навбатида, бу каби тушунмовчилик ҳолатларини олдини олиш учун, “Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ ва унинг туман ҳамда шаҳаргаз филиалларида фуқаролик шартномаси асосида фаолият олиб бораётган ишчи ходимларга меҳнат дафтарчасининг юритилиш қоидалари, мутахассислик бўйича ўқиб малака ошириш, қўшимча ҳақ тўлаш тартиблари ҳақидаги қўшимча маълумот ва зарур тавсиялар бериб борилиши зарурлиги белгиланди.

“Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ матбуот хизмати

Report Page