“ҲУДУДГАЗ НАВОИЙ” МЧЖ ТОМОНИДАН ЖОЙЛАРДА ТЕХНИК СОЗЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

“ҲУДУДГАЗ НАВОИЙ” МЧЖ ТОМОНИДАН ЖОЙЛАРДА ТЕХНИК СОЗЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор ижросини таъминлаш бўйича “Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда, вилоятда жами 237 мингдан ортиқ хонадон газлаштирилган бўлиб, газлаштириш даражаси 98,5 фоизга тўғри келмоқда. Шундан, табиий газ билан 150 мингга яқин хонадон (62,3 фоиз), суюлтирилган газ билан эса 87 мингдан зиёд (36,3 фоиз) аҳоли хонадонлари газлаштирилган.

Вилоятда “Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ томонидан аҳолига бир маромда табиий газ етказиб берилишини таъминлаш мақсадида, 2019 йилнинг декабрь ойида жами 3342 дона газ тақсимлаш қурилмаси қайта техник тафтишдан ўтказилиб, режим-созлаш ишлари олиб борилди.

Хусусан, Зарафшон шаҳри бўйича ҳаракатдаги газ тақсимлаш пунктлари (ГРП), яъни шаҳардаги 11-кичик тумандаги “Геолог” маҳалласида 4 дона, 19-кичик тумандаги “Юлдуз” маҳалласида 8 дона, “Боғдорчилик” жамиятида 9 дона ГРП техник кўрикдан ўтказилиб, режим созлаш ишлари ўтказилди.

Бундан ташқари, Конимех туманидаги “Бирлик” маҳалласида 12 та, “Наврўз”да 22 та, “Шўртепа”да 13та, “Дўстлик”да 12та, “Гулистон”да 13 та, “Юксалиш”да 16та, “Зафаробод” қўрғонида 19 та ГРП техник кўрикдан ўтказилиши таъминланди.

Кармана тумани “Пахтаобод” маҳалласидаги 12 та газ тақсимлаш қурилмасида ҳам режим созлаш ишлари бажарилиб, айни кунларда ушбу маҳаллалардаги аҳоли хонадонларига бир маромда табиий газ етказиб берилмоқда.

2019-2020 йилдаги куз-қиш мавсумида газ таъминотида муаммолар юзага келган ҳудудлардаги 1,0 км газ қувурларини мукаммал таъмирлаш ва 7,6 км газ қувурларини реконструкция қилиш жорий йилнинг иккинчи ва учинчи чоракларида бажарилиши белгиланган.

Маълумки, куз-қиш мавсумида табиий газ истеъмолига бўлган эҳтиёж нисбатан ортади. Қайсидир ҳудудларда табиий газ босимининг юқори ва баъзи ҳудудларда паст бўлиш ҳолатлари тизимда қатор муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Бу увби ҳолатларни олдини олиш, аҳолини табиий газ билан бир маромда таъминлаш, яъни ҳудудларга газ босимини бир меъёрда етказиш мақсадида “Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ томонидан шаҳар ва тумангаз филиаллари балансида бўлган юқори босимли газ тақсимлаш қурилмаларига вилоят бўйича жами 65 дона манометр ўрнатилди.

Жумладан, Зарафшон, Навоий шаҳарлари ва Конимех тумани филиалларидаги газ тақсимлаш қурилмалари 4 донадан, Нурота филиали 7 дона, Навбаҳор 9 дона, Қизилтепа ва Хатирчи туманлари 10 донадан ҳамда Кармана тумани филиали 17 дона янги манометрлар билан таъминланди. Мазкур йўналишдаги ишлар давом этмоқда.

 “Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ матбуот хизмати



Report Page