“ҲУДУДГАЗ ФАРГОНА” МЧЖ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

“ҲУДУДГАЗ ФАРГОНА” МЧЖ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ


Ижтимоий тармоқларда Фағона вилояти, Ёзёвон туманининг Қоратепа қишлоғида газ баллони 3 ойдан бери тарқатилмаётгани ва баллонларнинг текширувдан ўтказилиши билан боғлиқ мурожаат тарқалди. Масала “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ матбуот хизмати томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар маълум қилинади.

“Қоратепа” МФЙда 605та хонадон мавжуд бўлиб, барчаси суюлтирилган газдан фойдаланади. “Ёзёвонтумангаз” бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 27 август – 10 сентябрь кунлари 13.5 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги 646-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1-илова, 3.3-банди ва 4-илова 2.2-бандида истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб беришда хизмат кўрсатиш тури яъни газ баллон ўрнатиш, таъмирлаш ва синовдан ўтказиш каби вазифалар тегишли корхоналар зиммасига юклатилган. Шу сабабли, энди аҳоли ортиқча овора бўлмасдан, газ таъминоти ташкилотининг ўзи газ баллонларини синовдан ўтказиши белгиланган. Ушбу низом асосида ишлаб чиқилган йўриқнома МФЙларда белгиланган тартиб асосида таништириб борилмоқда.

МФЙ раиси томонидан бу ҳақидаги маълумотнома ҳамда “Тафаккур”, “Садоқат”, “Ўрик таги” ва “Ифтихор” кўчаларида яшовчи  фуқаролар томонидан тақдим этилган ташаккурнома Филиал матбуот хизматида мавжуд.

“Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ матбуот хизмати

Report Page