“ҲУДУДГАЗ ФАРҒОНА” ГТФ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

“ҲУДУДГАЗ ФАРҒОНА” ГТФ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ


Ижтимоий тармоқларда “Аҳолига ажратилган газ қаерга ғойиб бўлди?” сарлавҳали мурожаат тарқалди. Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ҳабарда баён этилган масала юзасидан “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФнинг “Бағдодтумангаз” бўлими тегишли маъсул ходимлари томонидан ўрганишлар олиб борилди ва қуйидагилар аниқланди.

Бағдод туманининг “Мирзаобод” МФЙда 1247 та суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд.

Шундан, 1072 та истеъмолчиларга “Бағдодтумангаз” бўлими томонидан вақтинча фойдаланиш шарти билан шартнома асосида маиший газ баллони етказиб берилган ва 175 та истеъмолчилар ўзларининг шахсий маиший газ баллонларига “Бағдодтумангаз” бўлими билан “Чакана истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб бериш” бўйича шартнома тузган.

Бағдод туманидаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига ҳар ойда ажратилган суюлтирилган газ фондига асосан, туман хокими томонидан тасдиқланган режа-графикка мувофиқ, бир маъромда суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Жумладан, 2020 йил 18-30 июль кунлари 4 040 килограмм ва 2020 йил 26-28 сентябрь кунлари 4 180 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

Фурсатдан фойдаланиб, Бағдод тумани истеъмолчиларини суюлтирилган газ билан таъминлашга оид мурожаатларни “Бағдодтумангаз” бўлимининг “Call-марказ”ига (73) 479-29-04 телефон рақами орқали ёки 104 ягона рақамига қўнғироқ қилиб боғланишларини сўраб қоламиз.

 

“Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали матбуот хизмати




Report Page