“ҲУДУДГАЗ ФАРҒОНА” ГТФ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ
Ижтимоий тармоқларда “ФАРҒОНА вил. – Газ баллонни тўлдириш 2-3 ойга чўзиляпти” сарлавҳали мурожаат тарқалди.
Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида хабарда баён этилган масала юзасидан “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФнинг “Қўштепатумангаз” таъминот бўлими мутасаддилари томонидан жойида атрофлича ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар маълум қилинади.
Мурожаатда кўрсатилган Қўштепа тумани, “Дўрмон” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 1075 та аҳоли хонадонларига 2020 йилнинг январь-сентябр ойларида жами 85.2 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 95.1 тонна (111 %) махсулот етказиб берилди.
Ҳудуддаги суюлтирилган газ истеъмолчилари суюлтирилган газ билан сўнгги маротаба 2020 йилнинг 14-23 июль кунлари таъминланган. Етказиб бериш муддати ўртача 50-55 кунни ташкил этмоқда. Қўштепа туман хокимлиги томонидан тасдиқланган режа графикка асосан жорий йилнинг 9-22 сентябрь кунлари оралиғида аҳолига етказиб берилмоқда.
Шу билан бир қаторда, амалдаги тартибга биноан “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ ва унинг шаҳар, туманлардаги бўлимлари томонидан, маиший газ баллонлари вилоятдаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига махсус жихозланган автотранспорт воситаларида, фақат соҳа ходимлари томонидан, истеъмолчиларнинг уйига олиб бориб, ўрнатиб берилади. Шу билан бир қаторда, ҳар бир хонадон эгаси суюлтирилган газ баллонларидан ҳавфсиз фойдаланиш қоидалари билан таништириб ўтилади.
“Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ ва унинг шаҳар, туманлардаги газ таъминот бўлимлари томонидан вилоятдаги барча истеъмолчиларга суюлтирилган газни белгиланган меъёр ва талаблар асосида, ўз вақтида етказиб бериш бўйича барча зарурий чоралар кўрилган.
Жойида тузилган далолатномалар “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ матбуот хизматида мавжуд.
“Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ матбуот хизмати