“ҲУДУДГАЗ АНДИЖОН” ГТФ ХАБАР ҚИЛАДИ

“ҲУДУДГАЗ АНДИЖОН” ГТФ ХАБАР ҚИЛАДИ


Жорий йилнинг 28 июль куни телеграм платформасининг “Muxbir Daliyev” каналида “Яхши махалласига газ керак! ” сарлавҳали хабар эълон қилинди. Ушбу хабарда Андижон шаҳридаги “Яхши” маҳалла фуқаролар йиғинига икки ойдан бери суюлтирилган газ етиб келмаётганлиги ҳақида ёзилган. Ушбу хабар юзасидан “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали қуйидагиларни хабар қилади:

Андижон шаҳридаги “Яхши” МФЙ ўрамида 500дан ортиқ истеъмолчи истиқомат қилади ва барч истеъмолчилар филиалнинг “Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими томонидан мунтазам суюлтирилган газ билан таъминланиб келмоқда.

“Яхши” маҳалласидаги истеъмолчиларга “Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими томонидан июнь ойида жами 7 960 кг газ етказиб берилган. Жумладан, 60 679 SAA рақамли махсус автотранспорт воситасида 22 июнь куни 6045-сонли юк хати билан 1 240 кг, 6038-сонли юк хати билан 1 940 кг, 6039-сонли юк хати билан 1 780 кг, 6029-сонли юк хати билан 1 580 кг ҳамда 23 июнь куни 6063-сонли юк хати билан 1 420 кг суюлтирилган газ истемолчиларга етказилган.

Мурожаатчи айтганидек, суюлтирилган газ етказиб бериш даврийлиги 2 ой (60 кун)ни эмас, балки мурожаат санаси (28 июль) га кўра 35 кунни ташкил этмоқда. “Яхши” МФЙга суюлтирилган газ етказиб бериш “Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлимининг белгиланган графигига кўра амалга оширилади ҳамда навбати келганда албатта, истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб берилишини маълум қиламиз.

Етказиб берилган суюлтирилган газларнинг реестрлари ва юк хатларидан нусхалар “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати сақланмоқда.


“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати





Report Page