ҲОМИЛАДОРЛАР УЧУН КОРОНАВИРУСДАН КЎРА УНИНГ ВАҲИМАСИ ЗАРАРЛИ БЎЛИШИ МУМКИН!

ҲОМИЛАДОРЛАР УЧУН КОРОНАВИРУСДАН КЎРА УНИНГ ВАҲИМАСИ ЗАРАРЛИ БЎЛИШИ МУМКИН!

@ginekologim


Ҳомиладор аёллар учун пандемия пайтида ваҳима қилмаслик ва дори-дармонлар билан тажриба ўтказмаслик жуда муҳимдир – шифокор-гинеколог

Ўзбекистонда сўнгги ўн кун ичида СОВИД-19 ташхиси қўйилган камида еттита ҳомиладор аёл вафот этгани маълум бўлди. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда айримларнинг коронавирус таҳлили тасдиқлангани муносабати билан ҳомиладорликни тўхтатиш борасида шифохоналарни ва шифокорларни излаётганлар ҳақида постлар кўпая бошлади.

Бугунги кунда ҳали қисқа муддатдаги кўплаб ҳомиладор аёллар ваҳима ҳолатига тушиб қолишган. Улар нима қилишни, кимга мурожаат қилишни билишмайди. Албатта ҳар бир инсон фарзанд - бу узоқ вақтдан бери кутилган ҳаёт мўъжизаси эканлигини тушунади, аммо коронавирус унга қандай таъсир қилишини, онасининг асоратларсиз тўлиқ ҳомиладорлик йўлини босиб ўтиши, тушунарсиз қолмоқда.

Podrobno.uz мухбири гинеколог Дилдора Бўрибекова билан суҳбатлашди, у ҳозир Ўзбекистондаги аёлларга онлайн консультациялар орқали бу номаъулм бўлган қўрқувни енгишда ёрдам бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, ҳар куни у ҳомиладор аёллардан шамоллаш, COVID ва пневмония ҳақида кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

"Аёллар симптомларни айтиб берадилар ва бу COVIDми ёки йўқми, нима қилиш керак, туғиш керакми ёки ҳомиладорликни тўхтатиш керакми, деб сўрашади. Афсуски, коронавируснинг ҳомилага таъсири тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ, аммо бошқа вирусли инфекциялар сингари бу ҳам ҳомиладорликнинг боришини қийинлаштириши мумкин. Бу, айниқса, юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларида экстрагенитал патологияси  (бу гинекологик касаллик бўлмаганлиги ва ҳомиладорликнинг акушерлик асоратлари саналмаслиги туфайли умумлаштирилган турли хилдаги ва турли тоифадаги касалликлар, синдромлар, ҳомиладор аёлларнинг ҳолатларининг гуруҳиизоҳ таржимондан) бўлган ҳомиладор аёлларга тааллуқли", деб таъкидлайди у.

Бурибекова ҳомиладор аёллар ва уларнинг яқинларини ваҳима қилмасликка чақиради. Гинекологнинг сўзларига кўра, унинг шахсий амалиётида одатдаги ЎРВИни (Ўткир Респиратор, яъни нафас йўллари, Вирсули Инфекцияси – изоҳ таржимондан) кўпинча «COVID» деб ўйлаб шаҳарнинг нариги чеккасига югурган ҳолатлар кўп бўлган. Ҳолбуки у жойларда ўнлаб вирусга чалинганлик эҳтимоли юқори бўлган беморлар билан ёнма-ён бўлишга тўғри келади. Коронавирус ҳақиқатан ҳам тасдиқланган ҳолатлар кузатилган, аммо улар енгил тарзда намоён бўлган. Бу ерда асосий масала эҳтиёткорлик ва ҳомиладор онага имкон қадар шароитлар яратиш, таҳлиллардан ўтаётганда имкон қадар максимал даражада кераксиз одамлар билан мулоқотда бўлишдан сақланишдир.

Агар COVID тасдиқланса - карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда албатта оилавий шифокорингизга ва назоратдаги гинекологингизга хабар беришингизни илтимос қиламиз. Касалликнинг оғирлик даражаси ва касалхонага ётқизиш ёки уйда даволаниш масаласи фақат мутахассис томонидан ҳал қилиниши керак", - деди Дилдора Бўрибекова.

Даволаш учун мўлжалланган дориларга келсак, гинеколог ҳомиладор аёлларни реклама қилинаётган дориларни қабул қилмасликка ва мустақил равишда тажриба ўтказмасликка чақирди.

"Фақатгина даволовчи шифокор томонидан алоҳида сиз учун тайинланган дориларни қабул қилишингиз мумкин. Коронавирус инфекциясининг олдини олиш учун сиз ўз-ўзини изоляция қилиш режимига риоя қилишингиз керак, тўғри ва мувозанатли овқатланиш ҳақида ҳам унутманг. Егуликлар енгил ҳазм бўладиган, кўпроқ мева-сабзавотлар истеъмол қилиш керак, шунингдек сиз ўз вақтида дам олишингиз зарур", деди у.

Яна бир мутахассис, Коронавирусга қарши кураш штабининг аъзоси Ҳабибулла Оқиловнинг таъкидлашича, ҳомиладор аёлларнинг  коронавирус билан касалланиш эҳтимоли бошқа одамларга нисбатан кўп эмас.

"Шу билан бирга, ҳомиладор аёллар ҳар қандай инфекциядан, шу жумладан коронавирусдан,  икки баробар кўпроқ эҳтиёткор бўлишлари керак. Зеро уларда касаллик бошқаларга қараганда мураккаброқ кечиши мумкин, шунинг учун улар ўзларини изоляция қилишлари ва карантин ҳамда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозим", деди у.

Республика Эндокринология маркази директори Анвар Алимовнинг сўзларига кўра, олти ойгача ҳомиладор аёллар вирусга қарши препаратларни қабул қила олмасликларини билишлари жуда муҳимдир.

"Ҳомиланинг аъзолари шаклланиш жараёнида ушбу дорилар нуқсонларни келтириб чиқаради, шунинг учун ҳомила ривожланишининг дастлабки олти ойида уларнинг касал бўлмасликлари жуда муҳим", деди у.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Абдусаматова бундан олдин Ўзбекистонда 234 та ҳомиладор аёлларда коронавирус инфекцияси қайд этилганлиги ҳақида хабар берган эди. Улар орасида ўлим даражаси 2,9% ни ташкил қилади.

Манба: Беременным важно не паниковать во время пандемии и не экспериментировать с лекарствами – врач-гинеколог

Podrobno.uz сайтидан гинеколог Нилуфар КАБИЛОВА таржимаси


ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИГА ҚАЙТИШ

  КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

 

Каналга уланинг:👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ


Report Page