ҲОМИЙЛИК ХАЙРИЯЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ МАРКАЗИНИНГ ФАОЛИЯТИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ

ҲОМИЙЛИК ХАЙРИЯЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ МАРКАЗИНИНГ ФАОЛИЯТИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ


Марказнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шароитлар яратиб берилади. Шунингдек, мавжуд маҳсулотларни сақлаш учун музлатгичлар, зарур жиҳозлар ҳамда маҳсулотларни тарқатиш учун автотранспорт воситалари ажратилади;

- Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари жойлардаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами вакилларини аниқлаш, рўйхатини шакллантириш ва уни янгилаб бориш ишларини амалга оширади. Бу борадаги маълумот Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига мунтазам тақдим этиб борилади;

- жисмоний ва юридик шахсларнинг беғараз ёрдамлари Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази орқали санитар-гигиеник талабларга мувофиқлиги кўрикдан ўтказилиб, карантин талабларига қатъий риоя этилган ҳолда (махсус кийим бош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган ҳолда) эҳтиёжмандларга етказиб берилади; 

- аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламига хайрия ёрдамларини шахсан етказиш истагида бўлган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда саҳоватпеша инсонлар ва кўнгилли (волонтёр) лар ушбу хайрия тадбирларида яқиндан ҳамкорлик қилиш ва жараёнда қатнашишга таклиф этилади;

- эҳтиёжманд оилаларга берилган хайрия ёрдамлари ҳақидаги маълумотлар жамоатчиликка мунтазам етказиб борилади.

- тадбиркорлар, кўнгиллилар ҳамда волонтёрлар, шунингдек, ёши улуғ, ночор, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларнинг мурожаатларини қисқа рақамли телефон тармоғи (call-center) орқали қабул қилиш йўлга қўйилган.

-         Марказ фаолиятига кўнгиллилар ва волонтёрлар жалб этилади;

Пул кўринишидаги маблағларни “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиш тавсия қилинади.

Барча мансабдор шахслар ва фуқаролардан ушбу тартибга қатъий амал қилиниши талаб этилади.


Эслатиб ўтамиз: Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бошқармаси Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази Андижон шаҳри, Навоий шоҳ кўчасида жойлашган вилоят Нуронийлар маскани биносида (А.Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида) ташкил этилди. Шундай марказлар бошқарманинг туман ва шаҳар бўлимларида ҳам ташкил этилади.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram


Report Page