ҲОКИМ ЁШЛАР ҲУЗУРИДА

ҲОКИМ ЁШЛАР ҲУЗУРИДА

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Фото: Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида жамиятда ёшларнинг ролини ошириш, уларга қулай шарт-шароит яратиб бериш, ёшларнинг муаммолари ичига чуқурроқ кириш ва уларни ҳал этиш борасида сўз юритилиб, ҳоким ва ёшлар учрашувлари тажрибасини давом эттириш, ҳафтанинг бир кунини “Ёшлар масалаларини хал этиш” куни сифатида белгилаш таклиф этилган эди. 

Бугун Тошкент тумани Болалар мусиқа ва санъат мактабида Тошкент тумани ҳокими Акбар Сулаймоновнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Фото: Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Учрашувда туман ҳокими А.Сулаймонов, туман Халқ қабулхонаси мудири И.Акромов, сектор раҳбарлари – туман прокурори Э.Саноқулов, ИИБ бошлиғи И.Ҳасанов, ДСИ бошлиғи У.Хатамов, ҳокимлик тасарруфидаги ташкилот, муассаса ва идоралар раҳбарлари ёшлар билан юзма-юз очиқ мулоқот қилишди. 

Фото: Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Дастлаб туман ҳокими А.Сулаймонов туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар, кенг миқёсдаги бунёдкорлик ишлари, ёшлар билан ишлаш, таълим соҳасига қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритди.

Фото: Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Ҳоким ўз сўзида бевосита туман марказида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, ҳусусан, янгидан қурилаётган Маданият саройи, Амфитеатр, Спорт мажмуаси фойдаланишга топширилиши натижасида туман ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, уларнинг спорт, санъат ва ўзларини қизиқтирган турли машғулотлар тўгаракларида шуғулланишлари учун кенг имконият яратилишига алоҳида тўхталди.

Фото: Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Фото: Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Учрашувга ташриф буюрган ёш авлод вакиллари ҳоким билан эркин мулоқот қилдилар, ўз режалари, мақсад ва интилишлари ҳақида батафсил сўзладилар, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Тадбиркорлик фаолиятини юритишлари учун кредит масалалари, фермер хўжалиги ташкил қилиш учун ер майдонлари ажратиш, бандлик сингари бир қанча масалалардаги саволларига шу жойнинг ўзида тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларидан атрофлича жавоблар олдилар.

Фото: Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Фото: Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Ёш тадбиркор Дилмурод Мажидов туманда балиқчилик фаолиятини кенгайтириш истагини билдирди. Бу борада ер участкаси кадастр ҳужжати, коммуникация билан боғлиқ масалаларни хал этишда амалий ёрдам кўрсатишни сўради.

Туман ҳокими тадбиркорнинг мурожаатини ижобий хал этиш бўйича тегишли ташкилот мутасаддиларига кўрсатма берди.

Фото: Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сўзга чиққан ёш спорт устаси Фозил Собиров спортда эришаётган натижалари, ёшларга яратилаётган шароитлар учун миннатдорчилигини билдириб, жамоадошлари билан шу йил феврал ойида Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган “Bishkek Open” мусобақасига йўлланмани қўлга киритишганлигини айтиб, унда Тошкент туманидан иштирок этувчи 15 нафар спортчи ёшларнинг мусобақага бориб келиш ҳаражатлари учун туман ҳокимидан молиявий ёрдам сўраб мурожаат этди.

Ҳоким ёш спортчилар учун зарур барча ёрдамни кўрсатишга доим тайёрлигини айтиб, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Д.Юсуповдан спортчиларнинг нуфузли мусобақада иштирок этишлари билан боғлиқ ҳаражатлар учун талаб этиладиган маблағ юзасидан таклиф беришини сўраб, моддий ёрдам масаласини хал этиш чоралари кўрилишини билдирди.

Фото: Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Учрашувда сўзга чиққан 20 га  яқин ёшлар томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар юзасидан туман ҳокими ўз тажрибаларидан келиб чиқиб, маслаҳат ва тавсияларини билдирди. Ёшлар томонидан кўтарилган ҳар бир масаланинг ижобий хал этилиши бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатма берди.

Фото: Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Келгусида бу каби учрашувларни сектор раҳбарлари билан ҳар бир ҳудуд ва маҳаллалар кесимида мунтазам равишда ўтказиб боришга келишиб олинди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi




Report Page