ҲОКИМ ВА ЁШЛАР
Бугун Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар ҳокими Қахрамон Хакимов “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида , халқ таълими бўлими тасарруфидаги 9- мактабида бўлди. Тадбирда шаҳар ҳокимига, Ҳалқ қабулхонаси туман бўлими, Халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлими раҳбари, ташкилот раҳбарлари қатнашдилар.
Учрашувда шаҳар ҳокими Қахрамон Хакимов ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, талаб энг юқори бўлган мутахассисликлар тўғрисида сўзлади. Ёшлар билан суҳбат қуриб, қизиқишлари, келажакдаги орзулари ва мақсадлари билан қизиқди.
Мустақил ҳаёт остонасида турган битирувчиларга аввало танлаган соҳасининг билимдони, доимий равишда ўз устида ишлаб, замонавий билимлардан хабардор бўлсагина, муваффақиятга эришиши, соҳада ривожланиш, тараққиёт бўлишини таъкидлади.
Учрашувда қатнашган мутахассислар ўқувчиларга талаб юқори бўлган соҳалар ва касб-ҳунарлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларни бердилар, Ҳоким ёшларга имкони мавжуд барча масалаларга ижобий ечим топишда ёрдам беришини айтиб, бугунги учрашув юқори савияли саволлар билан ўтганлигини алоҳида таъкидлади.
Ҳоким ва ёшлар учрашувлари давом этади.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
t.me/Nurafshonpressa