ҲОКИМ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАДИ

ҲОКИМ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАДИ

AXBOROT XIZMATI

Бугун халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари 19 сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, сиёсий партиялар раислари, депутатлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  

Сессия кун тартибида битта масала, яъни шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг Каттақўрғон шаҳрида 2020 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Каттақўрғон шаҳрини 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари юзасидан ахбороти тингланди. 

Ҳисоботдан Каттақўрғон шаҳрида ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари, аҳоли реал даромадларининг ошиши, турли соҳалар бўйича амалга оширилган лойиҳаларнинг иш ўринлари яратиш ва бюджет даромадларининг ошишига қўшган ҳиссаси, махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг ижобий натижалари, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилиш натижалари, “Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишлар, амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида батафсил маълумотлар ўрин олган.

Шунингдек, сессия давомида шаҳримизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб қувватлаш мақсадида рўйхатлари шакллантирилган “Темир дафтар”, ишсиз ёшлар ва аёллардан иборат “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари” юзасидан олиб борилаётган ишларга ҳам алоҳида урғу берилди.

Сессияда шаҳар ҳокими шаҳарни 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида бажариладиган ишлар ҳамда бу борада чиқарилган Вазирлар Маҳкамасининг қароридан келиб чиқиб белгиланган вазифалар ҳақида ҳам маълумот берди.

Депутатлар мурожаат борасида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. 

Сессиядан сўнг шу ернинг ўзида ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ҳам ташкил қилинди. Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова кун тартибидаги масала, яъни, шаҳар ҳокимининг Каттақўрғон шаҳрида 2020 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Каттақўрғон шаҳрини 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари бўйича ахбороти юзасидан журналистлар томонидан тақдим этилган бир қатор саволларга батафсил жавоб берди.

Шу билан сессия ўзи ишини якунлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Report Page