ҲОКИМ ҚАБУЛИ - БУ МУАММОЛАР ВА МУРОЖААТЛАР ЕЧИМИГА ЙЎЛ

ҲОКИМ ҚАБУЛИ - БУ МУАММОЛАР ВА МУРОЖААТЛАР ЕЧИМИГА ЙЎЛ

https://t.me/olottumani

Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш — бугуннинг долзарб вазифаларидан бири. Қолаверса, бу жараён ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юклаб, халқ дарди билан яшаш, муаммоларга ечим излашга ундайди. Туман ҳокими Наргиза Нематованинг бугунги қабули ҳам айни шу жиҳатдан аҳамиятли бўлди.

Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган ҳоким қабулида туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этдилар. 

Қабулда моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, контракт тўловлари, солиқ тўловлари юзасидан 26 дан ортиқ муаммолар билан мурожаат қилган 25 нафар фуқароларни шахсан туман ҳокимининг ўзи қабул қилиб, суҳбатлашиб муаммоларини ўрганиб, дардини тинглади.


Фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида масалалари муҳокама қилинди. Мурожаатларга ечим изланиб, тезкор ечим топиши зарур бўлган кўплаб масалалар шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этадиган масалаларни тегишли тартибда бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилиб, туман ҳокимлиги томонидан ижроси назоратга олинди.


 Олот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.



Report Page