ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР» АЪЗОЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР» АЪЗОЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ


Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманида истиқомат қилувчи «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилоти аъзоларининг фаолиятига чек қуйилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида фаолиятига чек қўйилган ушбу жиноий гуруҳ ташкилотчилари бўлган “Г.С.” ва “Р.А.” жиноий шерикларига “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг “Ислом низоми” номли китоби ва “Ал-Ваъй” журналидан фойдаланган ҳолда бошқаларга дарс ўтиб, Мамлакатимизда Конституцион тузумни ағдариб ташлаб, Халифалик давлатини тиклашга тарғиб қилиб келишган. 

Шунингдек, “Г.С.” ва “Р.А.” ота-оналари, яқинлари ва кўплаб танишларини ўз сафларига аъзо бўлишга даъват қилиб, интернет орқали экстремистик мазмундаги аудио ва видео материалларни тарқатишган.

Мазкур жиноий гуруҳнинг фаолияти айни пайтда Польшада яшириниб келаётган “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилотнинг ғоявий еткачиларидан бири бўлган, Ўзбекистондаги ва хориждаги ватандошларимизни радикаллашувига ҳамда жиноятчига айналиб қолишларига сабабчи бўлаётган 1980 йилда Қирғизистонда туғилган, мазкур давлат фуқароси, содир этган жиноятлари учун халқаро қидирувда бўлган “Маҳмуд Абдулмўмин” тахаллусли Холдаров Махмуджон Абдумаликович томонидан бошқарилган. 

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.