МАХСУС ҲИСОБОТ

МАХСУС ҲИСОБОТ

@mangucompany


Ассалому алайкум, ҳурматли Инвесторлар, «Mangu-Innovation» акциядорлари!

Якунига етаётган йил муносабати билан бугунда лойиҳа таъсисчиси «AQL EGALARI» МЧЖнинг имзолаши керак бўлган ҳужжатлари, шартномалари сони кўп ва буларнинг барчасига тезроқ улгириш керак. Йил давомида Биржада айланган тўрт миллиард сўмга яқин суммалар ва улардаги ҳар бир операциялар ҳужжатларини ёпишимиз шарт.


Хабарингиз бор, йирик Инвесторларимиз таклифи ва жонбозлигида Яккасарой туманида ижара шартнома асосида «Mangu ne’matlari» номланган ресторан очиб, тармоқни кенгайтириш мақсадида иш бошлагандик, тез орада очилиш маросими бўлиши керак эди. Аммо ҳозирда жой эгасининг кадастрда эгалик ҳуқуқи юзасидан муаммо пайдо бўлиб турибди, бу масалани ҳам юристларимиз ёрдамида ечмоқдамиз. Бундан ташқари, “Мирзо Улуғбек Инновация Маркази” билан тузилган шартнома ҳам зудлик билан “IT PARK” инновациялар Маркази шартномасига ўзгартириш жараёнидамиз.

20-санадан кейин сумма ечиш бўйича юборилган сўровлар сони ўн баробар ортгани сабаб ҳар бир сўровни текшириб, суммаларни тушириб бериш, тақсимотда баланс мувозанатини сақлаш ҳам вақт ва меҳнат талаб этмоқда. Бунда энг кичик суммада юборилган сўровлар биринчи қониқтириб берилмоқда. Оммавий оферта – нақдлашириш шартларида ёзилганидек, тўғри команда берилганида қабул қилинган сўровларни амалга ошириш 3-5 банк иш кунигача чўзилиши мумкинлиги айтилганидек, бир миллиондан ортиқ суммани ташкил этувчи сўровларни амалга ошириш ҳисоботларимиз якунига етгунича чўзилиши мумкин. Бундан ташқари асосий ҳисоб рақамимиз фаолият кўрсатувчи “Давр банк” Марказий амалиёт Бошқармаси системасида ҳам банк операцияларни амалга ошириш қониқарли ишламаяпти, алоқа марказига қўнғироқ қилиб изоҳ сўрашингиз мумкин.


Шуни унутмангки, бир дона пикселингиз бўлса ҳам Сиз бугунги кунда инновация сифатида тан олиниб, ҳуқуқий имкон берилган, ғоясини патентлаш ишлари олиб борилаётган «Mangu-Innovation» Лойиҳаси эгаси ҳисобланасиз!

Тез орада Биржа салоҳиятига катта таъсир этиши кутилаётган «Cheksiz Mangu» супер бонус акциясини эълон қиламиз!!! Эслатиб ўтамиз, Биржада кўпчиликдан тескари фикрлаган ғалаба қозонади!

Кузатишда давом этинг, рақамли келажак Биз билан!

Исталган савол ёки муаммо юзасидан мурожаат этишингиз мумкин:

@mangucompany +99897 3430888;

https://mangu.uz/profile/trade

https://mangu.uz/profile/trade

https://mangu.uz/profile/trade


Report Page