ҲАВО ҲАРОРАТИНИНГ КЕСКИН КЎТАРИЛИШИ ТУФАЙЛИ ПОЕЗДЛАР ҲАРАКАТ ЖАДВАЛИДА ЎЗГАРИШ КУЗАТИЛМОҚДА!
Аввал хабар қилинганидек, Республикамизнинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилмоқда. Бундай об- ҳаво шароитида поездлар ҳаракат хавсизлигини таъминлаш мақсадида айрим йўловчи поездлар ҳаракат жадвалида ўзгариш кузатилмоқда.
Хусусан, бугун
Тошкент-Бухоро йўналишида ҳаракатланадиган 10- сонли Шарқ поезди,
Тошкент – Самарқанд йўналишида ҳаракатини амалга ошираётган 768Ф-сонли ,
Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 765 ҳамда 769 сонли“Afrosiyob” замонавий поездлари,
Хива-Андижон йўналишида ҳаракатланадиган 656 сонли, Хива –Бухоро йўналишида ҳаракатланадиган 50-сонли ҳамда Тошкент- Қўнғироқ йўналишида ҳаракатланадиган 54-сонли йўловчи поездлари манзилига ҳаракат жадвалидан кечикиб бориши кузатилмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.
Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AЖ