ҲАРБИЙЛАРГА ЯНГИ МАЪМУРИЙ БИНО ВА УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ

ҲАРБИЙЛАРГА ЯНГИ МАЪМУРИЙ БИНО ВА УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ


Мамлакатимизнинг мудофаа қудратини ошириш ҳамда ҳарбий кадрларни тайёрлашда Ватан ҳимоячилари ва уларнинг оилалари учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Шу боис Андижон гарнизонида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчилар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Қўрғонтепа туманидаги 9228-сонли ҳарбий қисм тасарруфидаги «Олтинсой» чегара қўриқлаш взводи ихтиёрига топширилган янги маъмурий бино ҳамда ҳарбийларнинг оилалари учун қурилган кўп қаватли уй-жойларнинг очилиш маросимида юқоридаги фикрларни билдирди. Жараёнда ҳарбий сектор бошлиғи замонавий кўринишдаги, тўлиқ компьютерлаштирилган маъмурий бино ҳамда сарҳадларимиз посбонлари учун яратилган қулайликлар билан атрофлича танишди.

Кенг жамоатчилик иштирок этган тадбир жараёнида вилоят раҳбари ҳарбийларга 24 хонадондан иборат, барча қулайликларга эга янги турар жойларнинг калитларини тантанали топширди. Ўз ўрнида уй соҳиблари эътибор ва шароитлар учун миннатдорликларини изҳор этдилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги
матбуот хизмати

Report Page